Нурободда O‘zLiDeP лойиҳаси доирасида 100 нафарга яқин хотин-қиз бепул тиббий кўрикдан ўтди

29.07.2018, 14:13

Нурободда O‘zLiDeP лойиҳаси доирасида  100 нафарга яқин хотин-қиз бепул тиббий кўрикдан ўтди

O‘zLiDeP Нуробод туман Кенгаши “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида “Соғлом бола – соғлом ва аҳил оиланинг мевасидир” мавзуида тиббий кўрик ташкил этди.

Қайд этилганидек, мамлакатимизда оилага жамиятнинг асоси, унинг муҳим бўғини сифатида қаралмоқда. Зеро, комил инсон ҳар томонлама фаровон оилада тарбия топади. Ана шундан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг “Оила Кодекси”га оилавий муҳитни янада яхшилаш, жамиятда мустаҳкам оилалар сонини кўпайтиришга оид моддалар киритилди.

– Амалдаги тартибга кўра, никоҳланувчи шахслар руҳий, наркологик, захм, сил касалллиги ва ОИВ/ОИТС бўйича тиббий кўрикдан ўтади, – дейди туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлими катта ҳамшираси Гулчеҳра Ҳусанова. – Шу боис тиббий кўрикдан ўтаётган ёшлар доимий ёки вақтинчалик яшаш жойларидаги соғлиқни сақлаш тизимининг тегишли тиббиёт муассасаларига юборилади. Мақсад хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом онадан, соғлом отадан ҳар томонлама соғлом фарзандларни дунёга келишини таъминлашдир.   

Таъкидлаш керак, лойиҳа доирасида туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда O‘zLiDeP туман Кенгаши ҳамкорлигида жорий йилнинг ўтган даврида ўтказилган тиббий кўриклар натижасида 100 нафарга яқин хотин-қиз тиббий кўрикдан ўтди.

Марҳабо ЧЎЛИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ҳамда Instagram'даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1218
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Н.Рузиева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани 2018-07-30 14:38:06

Аёлларнинг саломатлиги борасида амалга оширилаётган ишлар кулами тоборо кенгаймоқда.


Q.Eshqorayeva-Navoiy viloyati Uchquduq tuman ijrochi kotib2018-07-29 23:17:36

Ayollarni qadrlagan yurt eng oliyjanob xalq. Ayol borki olam munavvar. Ayollarning sog' bo'lishi kelajak avlodning sog' bo'lishidir.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+