O‘zLiDeP сайёр қабулида йўлларда машиналарнинг ноўрин сигнал чалишини таъқиқлаш бўйича қонунчилик палатасига таклиф берилди

30.07.2018, 18:25

O‘zLiDeP сайёр қабулида йўлларда машиналарнинг ноўрин сигнал чалишини таъқиқлаш бўйича қонунчилик палатасига таклиф берилди

O‘zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши “Ўзбекистон” МФЙда жойлашган 20-умумтаълим мактабида сайёр қабул ташкил этди. Қабул давомида ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаролар томонидан 30га яқин мурожаатлар келиб тушди.

Масалан, маҳалла аҳли номидан сўз олган Самариддин Алиқулов ички йўлларни таъмирлаш ва ҳудудни ободонлаштиришда мутасаддилардан кўмак сўради.

–Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлганман. Тўғриси, бошқа ҳудудларда “Ўзбекистон” номи билан аталадиган кўчаларни кўрсангиз кўзингиз қувнайди. Аммо бизнинг кўчада юрсангиз таъбингиз хира бўлади, – дейди С.Алиқулов. – Шу боис, мазкур масалада ҳудудимизда ташкил этилган сайёр қабулда ташкилотчилардан амалий ёрдам сўраб мурожаат қилдик. Мурожаатимизни ўзимиз сайлаган депутатимиз Фазлиддин Ғайбуллаев ўз зиммасига олиб, яқин кунларда ҳал этиб беришга ваъда берди.

Шу маҳаллада яшовчи Қаҳрамон Бобоқулов эса йўлларда машиналарнинг ноўрин сигнал чалишини таъқиқлаш бўйича Олий Мажлис қонунчилик палатасига таклиф киритишда кўмак сўради.

–Шаҳримиздаги айрим автобус ва автомобиллар қонунчилигимизга тўғри келмайдиган сигналларни ўрнатиб олган. Бунинг натижасида кўчада шовқиндан юриб бўлмайди. Уларни ким назорат қилади, биз кимга мурожаат қилишимиз керак, – деди маҳалла фахрийси.

 Унинг мурожаатини ҳам халқ ноиби, O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Ф.Ғайбуллаев назоратга олиб, вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига депутатлик сўрови юбориш орқали муаммони ҳал этиб беришини маълум қилди.

Шунингдек, қабул давомида фуқаролар томонидан автобуслар сонини кўпайтириш, коммунал ва ободонлаштириш соҳаларига оид қатор мурожаатлар ҳам ўртага ташланди.  

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

 O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    2616
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Yazdon Toshonov O'zLiDeP Kattaqurg'on tuman Kengashi raisining birinchi o'rinbosari ,apparat rahbari.2018-08-03 10:24:40

Ayrim xususiy avtomobil egalari maxsus sirena signallarini ham ornatib olgan.Ularni taqiqlov me'yoriy hujjat ishlab chiqilishi kerak.


Акбар Якубов, Жиззах вилояти2018-07-31 17:33:27

Ўтказилаётган сайёр қабуллар натижасида жойлардаги муаммоли масалалар ўз ечимини топмоқда.


Навоий вилояти Ч.Раджабов 2018-07-31 10:31:51

Сайёр қабуллардан кўзланган мақсадларга эришилганидан халқнинг қувончи чексиз.


Нуриддинова С. Шовот туман Кенгаши фаоли2018-07-31 10:11:34

Хурматли депутатимиз Холмурод Сориевнинг фикрларига қўшиламиз. Шартнома Тўловлари нега бу даражада кўтарилиб кетди, Хозирги кунда иқтидорли кадрларга бўлган талаб юқори, аммо олис қишлоқлардан узоқ жойларга бориб шартнома асосида ўқиганидан кейин иш топа олмай юрган битирувчиларимиз қанча, масаланинг манабу тамонини ҳам ўйлаб кўриш керак эмасмикин.


Жиззах вилояти Ш.Рашидов туман Кенгаши раиси Д.Юлдашева2018-07-31 09:22:45

Ушбу юзасидан қонун қабул қилиниши мақсадга мувофиқ деб биламан.


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-07-30 21:48:40

Бу масалалар ҳам долзарб масалалар. Лекин, ҳурматли партиядошлар, ҳозирги кунда жуда долзарб бўлган олий ўқув юртларига ўқиш учун контракт тўловини камайтириш бўйича таклиф берайлик, ахир халқ бизнинг бу масалага муносабатимизни кутмоқда.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+