O‘zLiDeP фаоли кўмагида ҳудудларда ҳиндистонлик профессор докторлар иштирокида бепул тиббий кўриклар ташкил этилади

02.08.2018, 17:50

O‘zLiDeP фаоли кўмагида ҳудудларда ҳиндистонлик профессор докторлар иштирокида бепул тиббий кўриклар ташкил этилади

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар ва Миробод туман Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан “Orion Medicitiy” хусусий клиникасида “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида тиббий кўрик ташкил этилди.

Кўрик давомида Ҳиндистоннинг “Medanta the Medicitiy” йирик тиббиёт клиникаси кардиохирурги Нареш Трехан  томонидан 200 нафардан ортиқ  хотин-қиз чуқурлаштирилган тиббик кўрикдан ўтказилди.

– Мазкур тадбирни ташкил этишдан мақсад замонавий тиббий техникалар ёрдамида юрак ҳасталикларининг олдини олиш ва касалликни барвақт аниқлаш, – дейди O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши бўлим мудири Дилноза Абдуллажанова. –Агар аёл киши соғлом бўлса келажакда Алпомишдек фарзандлар етишиб чиқади. Энди шаҳримизнинг бошқа туманларига ҳам партия “Аёллар қаноти” ташаббуси билан “Orion Medicitiy” клиникаси ҳамкорлигида ҳиндистонлик профессор докторлар иштирокида тиббий кўриклар ташкил этамиз.

Таъкидлаш керак, кўрикда 30 фоиз аёлларда юракнинг оғир бўлмаган формадаги ҳасталиклари, 8 фоизида эса оғир тоифадаги ҳасталик аниқланди ва касаллиги аниқланган беморларга  зарур маслаҳатлар берилди.

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

 

  • Кўрилди
    1234
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ахунбаева Муаззам Наманган вилоят кенгаши2018-08-06 16:01:57

"Аёллар қаноти" томонидан шундай тадбирлар янада кўпроқ утказилиб турилса жамиятда аёлларимиз соғлигига катта этибор қаратган бўламиз


Холматова Дилноза Наманган вилоят кенгаши2018-08-06 15:53:55

"Айоллар қаноти" ташаббуси билан ўтказилган бунақанги тадбирларда айолларимизга ва уларнинг соғлигига берилаётган эьтибор тахсинга лойиқ


Кадиров Жасурбек-O'zLiDeP Олмазор туман Кенгаши аппарат рахбари2018-08-03 18:28:33

“Аёллар қаноти” ташаббуси билан ташкиллаштирилган мазкур тадбир таксинга лойик.


Рахманова Гульнара КР Тахтакупир тумани2018-08-03 16:05:49

УзЛиДеП партия “Аёллар қаноти” ташаббуси билан ташкиллаштирилаетган чора тадбирлар самараси албатта кувонтиради. Хайрли ишларнини хар ким хар куни килишимиз керак, бу билан халкимизнинг партияга деган ишончи ошади.


Усмонов Сардор2018-08-03 14:29:00

Ushbu savobli ishni har bir hududda tashkil qilish lozim.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+