Халқаро ҳамкорлик

18.08.2018, 09:29

Халқаро ҳамкорлик

2018 йил 18 августда Туркия Республикасидаги “Адолат ва тараққиёт” партиясининг навбатдаги VI Катта конгресси бўлиб ўтади.

Конгрессда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати  - Ўзбекистон либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Ахмадович Хаитов иштироки белгиланган.

Шу муносабат билан Адолат ва тараққиёт партияси томонидан кеча - 17 август куни хорижий делегациялар шарафига расмий қабул уюштирилди. Унда Актам Хаитов Ўзбекистон томони вакили сифатида иштирок этди.

Замонавий Туркияда 2 та етакчи партияни кўрсатиш мумкин: Адолат ва тараққиёт партияси (тур. - Adalet ve Kalkınma Partisi – қуйида АРП) ва Республика Халқ партияси (Cumhuriyet Halk Partisi - РХП). АРП 1970 йилда дастлаб Миллий тартиб партияси (Milli Nizam Partisi)номи остида ташкил топган. Адолат ва тараққиёт партияси номи билан 2001 йилдан фаолият юритмоқда, кўпинча АК Parti (тур. Ak - оқ, ёрқин, соф) қисқартма номи билан аталади. Партия етакчиси – Туркия Президенти Реджеп Тайип Эрдоған, партия раҳбари – Бош вазир Бинали Йилдирим.

Сўнгги парламент сайловлари Туркияда (навбатдан ташқари) 2018 йил  24 июнда президент сайловлари билан бир вақтда бўлиб ўтди. Сайловчилар иштироки 86,23 фоизни ташкил этди. Туркия Президенти Реджеп Тайип Эрдоған 52,5 фоиз сайловчиларнинг қўллаб-қувватловчи овозига эришиб, президент сайловининг биринчи турида ишончли ғалаба қозонди.

Бугунги кунда Адолат ва тараққиёт партияси Туркияда етакчи партия ҳисобланади.

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1769
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

А.Ўрмонова Тошлоқ тумани Кенгаши аппарат рахбари2018-08-25 14:31:00

O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши ижроия кўмитаси раиси хурматли Актам Ахматович Хаитовнинг Туркия Республикасининг етакчи «Адолат ва тараккиёт» сиёсий партияси конгрессида иштирок этиши кардош халкларимиз ва партияларимиз ўртасидаги аълокаларни янада мустахкамлашга хизмат килади. Шунингдек O`zLiDeP нинг кардош давлатлар сиёсий партиялари билан аълокалари партия курилиши сохасида мамлакатимизни сиёсий иктисодий ва ижтимоий ривожлантириш йўлида янги тажрибалар орттиришга хизмат килади. Жахон тажрибаларини ўрганиш ва мамлакатимиз истиқболи йўлида амалиётга тадбиқ этиш бугунги даврнинг энг муҳим ва долзарб вазифасидир. Ушбу ҳамкорликлар партиямизнинг эртанги истиқболини янада порлоқ бўлиши ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг юқори даражага кўтаришга хизмат қилади.

Насиба-СТМ, Нукус2018-08-24 12:21:42

партия рахбарининг Туркиянинг етакчи партияси конгрессида Узбекистон вакили сифатида иштирок этиши хар бир партия тизимида ишловчи ходимдан тортиб, хар бир партия аъзосида катта ифтихор уйготса керак. Бундай халкаро хамкорлик партиямизнинг янада обрусини ошишида ва амалга оширилаётган ислохотларнинг натижалигини таъминлашда хизмат килади

Халқ депутатлари Сергели туман Кенгаши депутати Б.Наримов2018-08-24 10:04:40

Туркия давлати билан халқаро ҳамкорлик O`zLiDeP сини жамиятимизда янада кенг фаолият олиб бориши ва Туркиядаги Адолат ва тараққиёт партияси (тур. - Adalet ve Kalkınma Partisi – қуйида АРП) ва Республика Халқ партияси (Cumhuriyet Halk Partisi - РХП) партияларларни иш тажрибаларини ўрганиш O'zLiDeP нинг сиёсий майдондаги ўрнини янада юксалишига сабаб бўлади.

Нодира Отамуродова ЎзЛиДеП Зарафшон шаҳар бўлими аппарат раҳбари 2018-08-21 07:28:32

Партиямиз раҳбарининг Туркия Республикасининг етакчи партияси конгрессида Ўзбекистон вакили сифатида иштирок этиши барча партиядошларимизда улкан фахр ва ифтихор туйғусини уйғотди. Жахон тажрибаларини ўрганиш ва мамлакатимиз истиқболи йўлида амалиётга тадбиқ этиш бугунги даврнинг энг муҳим ва долзарб вазифасидир. Ўйлайманки бундай ҳамкорликлар партиямизнинг эртанги истиқболини янада порлоқ бўлиши ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг юқори даражага кўтаришга хизмат қилиди.

Нодира Отамуродова ЎзЛиДеП Зарафшон шаҳар бўлими аппарат раҳбари 2018-08-21 07:28:30

Партиямиз раҳбарининг Туркия Республикасининг етакчи партияси конгрессида Ўзбекистон вакили сифатида иштирок этиши барча партиядошларимизда улкан фахр ва ифтихор туйғусини уйғотди. Жахон тажрибаларини ўрганиш ва мамлакатимиз истиқболи йўлида амалиётга тадбиқ этиш бугунги даврнинг энг муҳим ва долзарб вазифасидир. Ўйлайманки бундай ҳамкорликлар партиямизнинг эртанги истиқболини янада порлоқ бўлиши ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг юқори даражага кўтаришга хизмат қилиди.

Q. Eshqorayeva Navoiy viloyati, Uchquduq tumani2018-08-19 14:21:21

Hurmatli Aktam Ahmatovichning Turkiyadagi "Adolat va taraqqiyot" partiyasining navbatdagi kongressida ishtirok etishi ko'p jihatdan O'zLiDeP ning siyosiy maydondagi o'rnini yanada yuksalishiga sabab bo'lishi aniq.

Matniyozov Mashxurbek 2018-08-19 07:34:24

Dunyodagi demokratik davlatlar bilan siyosiy sohada, ayniqsa partiyalar rivojlanishida o'zaro tajriba almanishi kelgusida O'zbekiston Respublikasidagi mavjud siyosiy partiyalar, ayniqsa O'zLiDePning yanada yuksalishida alohida ahamiyat kasb etadi

Гофур2018-08-18 21:56:04

Мамлакатимиздаги фаолиятни жонлантириш учун истикболли кадрлар билан ишлашни мутлако кайтадан куриб чикиш ва давлат тузулмаларига кадрларни тавсия килишда ишлар сустлигига бархам бериш вакти келди. Хорижда урганганни татбик килиш учун хам кадр керакда.

Раззаков Отабек O`zLiDeP Янгиарик туман Кенгаши раисининг 1-щринбосари аппарат рахбари2018-08-18 21:04:29

O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши ижроия кўмитаси раиси хурматли Актам Ахматович Хаитовнинг Туркия Республикасининг етакчи «Адолат ва тараккиёт» сиёсий партияси конгрессида иштирок этиши кардош халкларимиз ва партияларимиз ўртасидаги аълокаларни янада мустахкамлашга хизмат килади. Шунингдек O`zLiDeP нинг кардош давлатлар сиёсий партиялари билан аълокалари партия курилиши сохасида мамлакатимизни сиёсий иктисодий ва ижтимоий ривожлантириш йўлида янги тажрибалар орттиришга хизмат килади.

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+