Ноёб маънавий бойликка эга бўлган халқнинг фарзанди эканимдан ғурурланаман
08.09.2018, 17:51
Бугун мамлакатимизда барча соҳада кенг кўламли ислоҳатлар амалга оширилмоқда. Айниқса, қўшиқчиликнинг қадимий йўналишларидан бири – мақом санъатига берилган катта эътибор нафақат соҳа ходимларини, балки мақом қўшиқчилиги шинавандаларини ҳам руҳлантириб юборди.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабздаги анжуманда сўзлаган нутқларини ҳаяжон билан кузатдик. Давлатимиз раҳбари Амир Темур барпо этган Оқсарой майдонида ўтаётган 1-Халқаро мусиқа анжумани иштирокчилари ва меҳмонларини қутлаб, жаҳон халқларининг мусиқий хазинасига айланган мақом санъатини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, уни келгуси авлодларга безавол етказиш мазкур анжуманнинг асосий мақсади эканини таъкидладилар.
Дарҳақиқат, шашмақом халқимизнинг мумтоз мусиқий мероси ҳисобланади. Бугунги кунда Ўзбекистонда мумтоз санъатлар, айниқса, мақом санъатини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ушбу санъат анжуманига дунёнинг қатор давлатларидан ижодкорлар, мумтоз қўшиқ ихлосмандлари, санъатшунос олимлар ташриф буюрганини кўриб қалбларимиз фахрга тўлди. Муҳташам Оқсарой майдонида мақом санъати ривожига улкан ҳисса қўшган устозлар ижро этган ашулалардан баҳраманд бўлдик.
Мана шундай ноёб маънавий бойликка эга бўлган халқнинг вакили эканлигимдан яна бир бор ғурурландим. Шу боис, аввало, халқаро мақом санъати анжумани ташаббускори бўлган Президентимизга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман.
Яздон Ташонов,
O‘zLiDeP Каттақўрғон туман
Кенгаши раисининг биринчи
ўринбосари – аппарат раҳбари
O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
Сайловолди дастури ижроси: парламент назорати ва фракциялараро рақобат
13.04.2024, 21:48
-
Жиззахда томорқаларни ишга солиш бўйича 309 та маҳаллага лидер тадбиркор – экспортчилар бириктирилиши белгиланди
09.04.2024, 20:27
-
Жиззахда кечаётган улкан ўзгаришлар Янги Ўзбекистонни қамраб олган бунёдкорлик жараёнига муносиб ҳисса бўлиб қўшилмоқда
09.04.2024, 20:25
-
Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда
09.04.2024, 17:23
-
Ердан самарали фойдаланиш - ёшлар бандлиги ва даромадини оширишнинг муҳим омилидир
09.04.2024, 17:15
Фикрингизни қолдиринг