Қўшработлик маслакдошларимиз сони 50 нафарга кўпайди

13.09.2018, 08:41

Қўшработлик маслакдошларимиз сони  50 нафарга кўпайди

Юртимизда тадбиркорлик ва фермерлик соҳасида ютуқларга эришаётган хотин-қизларимиз кўп. Қўшработ туманидаги “Фарангиз” фермер хўжалиги раиси Тожихол Тоғаева ҳам ана шундай аёллардан бири саналади.

Айни чоғда 50 га яқин ходимлар фаолият кўрсатаётган мазкур фермер хўжалиги қошидаги “Сангзор мўжизаси” хусусий корхонасида 10 турдаги ширинлик маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, аҳолига етказиб берилмоқда. Шуга қарамай, корхона раҳбари маҳсулотлар ҳажмини кескин ошириб, яна қўшимча иш ўрни яратмоқчи.

– Фермер хўжалигимиз 2000 йилда ташкил топган. 2011 йилда хўжалигимиз қошида нон ва нон маҳсулотлари, барча турдаги қандолат маҳсулотлари, қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “SANGZAR MO`JIZASI” хусусий корхонасини ташкил этдик, – дейди Т.Тоғаева. – Жорий йилда эса юртимизда тадбиркорларга яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб, “MIRAJ” оилавий тикувчилик корхонасини ташкил қилдик. Ҳозир ушбу корхонада 15 нафар хотин-қиз меҳнат қиляпти.

Ҳа, тиниб-тинчимас бу тадбиркор доим ҳаракатда, янги-янги ғоялар, лойиҳалар устида ишламоқда. Дарвоқе, айни чоғда у Микрокредитбанкдан 1.5 милиард сўмлик кредит олиб, 70 ўринли “KINDER GLOBUS” хусусий боғчасини ишга туширяпти. Мақсади битта, ёшлар ва хотин-қизлар учун иш янги иш ўрни яратиш, одамлар мушкулини осон қилиш.

Мулоқотлар давомида тажрибали фермер, тадбиркор ҳамда ишбилармон аёл Тожихол Тоғаеванинг туманда тадбиркорлик маҳорат дарсларига жалб этишга келишиб олинди. Энг муҳими, у раҳбарлик қилаётган корхона ходимларидан 50 нафари партия сафига қабул қилинди.

O‘zLiDeP Cамарқанд вилоят 

Кенгаши матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1781
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+