Соғлом оила – соғлом жамият

20.09.2018, 09:20

Соғлом оила – соғлом жамият

O‘zLiDeP Нукус туман Кенгаши "Аёллар қаноти" томонидан "Фаровон оила" лойиҳаси доирасида "Соғлом оила – соғлом жамият" мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ёш оилалардаги ажримларнинг олдини олиш каби масалалари муҳокама қилинди. Давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 2 февралдаги Фармони мазмун-моҳияти тушунтирилди.

– Ҳеч кимга сир эмас бугунги кунда айрим  қизларимиз турмуш синовларига чидай олмай, ёш оилаларимиз орасида ажримлар сони ортиб бормақда, – деди O‘zLiDeP Нукус туман Кенгаши "Аёллар қаноти" раҳбари З.Абдимуратова. – Жамиятда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ва оила институтини мустаҳкамлаш мақсадида кўплаб ташкилотлар билан ҳамкорликда ана шундай тадбирларни ўтказиб келяпмиз.

Тадбир давомида энг фаол иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди.

 Асем Сиримбетова

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

 Республикаси Кенгаши ходими

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1885
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+