Сайёр қабул: “Қурама”га тоза ичимлик суви келди

22.09.2018, 16:28

Сайёр қабул: “Қурама”га  тоза ичимлик суви келди

O‘zLiDeP Олтинсой туман Кенгаши “Қурама” маҳалласи аҳолиси учун сайёр қабул ташкил этди.

Қабулда ҳудуд аҳли томонидан ишга кириш, кредит олиш, ички йўлланларни таъмирлаш, ичимлик суви ва бошқа масалаларга оид 20га яқин мурожаат келиб тушди.

Хусусан, шу маҳаллада яшовчи Ислом Омонтурдиев тоза ичимлик суви танқислигидан шикоят қилди. Унинг мурожаати шу ернинг ўзида “Сувоқава” давлат унитар корхонаси масъуллари билан ўрганилиб, жойида ҳал этилди.

Сайёр қабулда сўз олган Х.Ражабова, Б.Жалилова, З.Шамсиддиновалар эса ишга киришда кўмак сўради. Мазкур мурожаатни халқ ноиби, O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Аъзам Маматмўминов ўз зиммасига олиб, муаммони ижобий ҳал этиб беришини маълум қилди.

Умуман, учрашув давомида аҳоли томонидан турли масалаларга оид келиб тушган мурожаатларнинг аксарияти, шу ернинг ўзида ҳал этилди. Қўшимча вақт талаб қиладиган масалалар қаттиқ назоратга олинди.

Ўрал ОЛТИБОЕВ,

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят

 Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    215
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани2018-09-24 14:54:53

Борган сари жойларда ўтказилаётган сайёр қабулларнинг самараси тоборо кўзга ташланмоқда. Бу борада ҳурматли депутатларимизнинг ҳам хизматлари беқиёс. Чарчаманг!


Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб2018-09-24 08:30:40

O‘zLiDeP Олтинсой туман Кенгаши депутатларининг амалий ишлари халкимизнинг розилиги учун, уларнинг огирини енгил килиш муоммаларини шу жойнинг узида хал килиниши энг аввало халкимизга деган эътибор. Партиямизнинг маскад вазифаларини таргиб килиш борасидаги тагрибот ишларининг сарардорлиги уз узидан сафимиз кенгайишига асос булмокда


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-09-22 20:46:59

Халқ фаровонлигига тўсиқ бўлаётган бу каби муаммоларнинг жойида мутассади ташкилотларни жалб этган ҳолда партиямиз томонидан ҳал этилиши партиямизнинг давлат бошқарувида сезиларли таъсирга эга бўлиб бораётганлигидан дарак беради. Эзгу ишларингида омад тилаймиз, ҳурматли Олтинсойлик партиядошлар!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+