O‘zLiDeP қуйи бўғини етакчиси Ургут эркин иқтисодий зонасида янги лойиҳани ишга туширди

09.10.2018, 17:10

O‘zLiDeP қуйи бўғини етакчиси Ургут эркин  иқтисодий зонасида янги лойиҳани ишга туширди

Ургут эркин иқтисодий зонасининг Нуробод тумани “Ургут -2” ҳудудида O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилоти раиси илк лойиҳани ишга туширди. 

Тадбирда Ургут ЭИЗ дирекцияси раҳбари Ж.Ҳайдаров, O‘zLiDeP вилоят Кенгаши ходимлари, вилоят ва туман ҳокимлиги раҳбарияти, нуронийлар, корхона ходимлари, хорижлик ҳамкорлар ҳамда марказий ва маҳаллий ОАВ вакиллари иштирок этди.

– Лойиҳа жорий йилнинг IV чорагида бажарилиши назарда тутилган эди –  дейди “TESPACK INVEST MENT” МЧЖ директори, партия қуйи бўғини етакчиси Савлат Восиев. – Лойиҳанинг умумий қиймати 1 млн 800 минг АҚШ долларига тенг бўлиб, “Ўзбек лизинг” лизинг компанияси кўмагида KZB банк томонидан молиялаштирилмоқда.  

Корхонада Хитой, Австрия, Япония технологиялари асосида суткасига 26200 донадан 40000 донагача полиэтилен терафталат (ПЭТ) капсулалари, 330 минг дона полиэтилен қопқоқлар, шунингдек полиэтилен плёнкалар ишлаб чиқарилмоқда. Лойиҳа доирасида 44 та иш ўринлари яратилиши назарда тутилган бўлиб, дастлабки босқичда 15 та иш ўрни яратилди.

Қодир Шойимов

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши бўлим мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    153
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Қ.Эшқораева Навоий вилояти, Учқудуқ тумани2018-10-10 17:04:43

Партиямиз Қуйи бўғин етакчилари орасида қобилиятли, ташаббускор ва ишбилармон фаоллар кўп.


Набижон Артиков Каттақўрғон шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари аппарат рахбари2018-10-10 08:09:42

“TESPACK INVEST MENT” МЧЖ корхонаси каби ишлаб чиқариш кўпайсин яратилган 15та ишчи ўринлари Ватан равноқи ва Ёшлар келажаги учун хизмат қилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+