O‘zLiDeP раҳбари “Amudaryotex” қўшма корхонаси фаолияти билан танишди

22.10.2018, 16:35

O‘zLiDeP раҳбари “Amudaryotex” қўшма корхонаси фаолияти билан танишди

Аввал хабар берганимиздек, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Актам Хаитов қорақалпоғистонлик тадбиркор ва фермерлар фаолияти билан яқиндан танишмоқда.

O‘zLiDeP раҳбари Амударё туманида ҳам бўлиб, партия туман Кенгаши ходимлари, депутатлар, тадбиркор ва фермерлар билан мулоқот қилди. Йиғилишда асосан партиядан сайланган депутатларнинг ишларини янада жонлантириш, электоратимиз вакиллари бўлган тадбиркор ва фермерларнинг манфаатларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аҳолининг томорқа ерларидан унумли фойдаланиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтириш борасида тегишли кўрсатмалар берди.

Шунингдек, партия раҳбари тумандаги Чойкўл овулидаги пахта далаларида ҳам бўлиб, пахтани нест-нобуд қилмасдан йиғиб-териб олишда жонбозлик кўрсатиб келаётган энг илғор теримчиларга партиянинг эсдалик совғаларини топширди.    

Бундан ташқари, А. Хаитов тумандаги “Amudaryotex” қўшма корхонаси фаолияти билан яқиндан танишди. Таъкидлаш жоизки, ушбу корхона 100 фоиз пахта толасидан тўқимачилик ва ип калава ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 4500 тонна бўлиб, маҳсулотлар асосан Германиянинг “Trutzschier”, Италиянинг “Marzoli” ва “Savio” фирмаларининг энг юқори технологиялари асосида ишлаб чиқарилмоқда. Корхона дастлаб 300 дан зиёд ишчи-ходим билан ўз ишини бошлаган бўлса, бугунги кунга келиб уларнинг сони 440 нафарга ортди.

Ишчи-ходимларнинг аксарияти коллеж битирувчиларидан иборат. Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар Россия, Туркия ва Хитой давлатларига экспорт қилинмоқда.

Партия вакилларининг ташрифи давомида корхонанинг 45 нафар ишчилари партия аъзолигига қабул қилинди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон

Республикаси Кенгаши

матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1332
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-10-23 08:15:04

УзЛиДеП Сиёсий Кенгаши райси А.Хайтовнинг Республикамизга ташрифи, партиядошларимизнинг иш фаолиятини урганиши, керакли маслахатларини бериши, тадбиркорлик сохасидаги ютукларни уз кузи билан куриши фермерлар билан ва ешлар билан учрашуви- бу биринчидан эътибор, хурмат иззати. Софдошларимиз билан биргаликда партиянинг маскад вазифаларини таргиб килишда ва электоратимиз манфаатларни хар тамонлама химоя килишдаги ишларимизни янада жонлантирамиз


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+