O‘zLiDeP “Samarkand apparel” хусусий корхонасида ёшларга семинар ўтказди

22.10.2018, 16:45

O‘zLiDeP “Samarkand apparel” хусусий корхонасида ёшларга семинар ўтказди

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят ва шаҳар Кенгашлари ҳамкорлигида “Samarkand apparel” хусусий корхонасида “Йирик корхоналар асосида кичик бизнеслар ва ишчи ўринларини яратиш” мавзусида амалий ўқув – семинари ташкил этилди. Семинарда тадбиркорликни бошламоқчи бўлган ёшлар ва хотин-қизлар иштирок этди.

Тадбирда “Ҳар бир оила - тадбиркор”, “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастурларининг мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилди.

- Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад ёшларда тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини шакллантириш, тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ёшлар, хотин-қизларнинг молиявий, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга маркетинг ва ходимларни бошқариш бўйича амалий кўникмаларини беришдан иборат, - дейди O‘zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Ҳасан Хўжақулов.

Тадбирдан сўнг ёшлар «Бофанда» МЧЖ негизида ташкил этилган “Samarkand apparel” хусусий корхонаси фаолияти билан яқиндан танишди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур корхона текстил маҳсулотларини ишлаб чиқаришга мўлжаланган бўлиб, бир неча йилдан буён Жанубий Кореянинг “YOUNGONE” компанияси билан ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ўтган давр мобайнида  корхонага 12 млн. долларлик инвестиция киритилиши ҳисобига корхона янги замонавий жихозлар билан таъминланди. Ҳозирда бу ерда 300 нафарга яқин ишчи-ходимлар меҳнат қилмоқда. Ушбу корхонада  болалар ва катталар учун мавсумий кийим-кечаклар, иш формалари ишлаб чиқарилиб, маҳсулотларнинг асосий қисми хорижга экспорт қилинади.

 Бахтигул Қаршиева

O‘zLiDeP Самарқанд

вилоят Кенгаши

 матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    385
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2018-10-22 20:19:55

Илғор чет эл мамлакатлари ишбилармон -тадбиркорлари билан бундай ҳамкорликни кучайтириш, кенгайтириш- янги иш ўринларининг яратилиши, ишлаб чиқаришнинг ўсиши, пировардида халқ фаровонлигининг ошиши демакдир.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+