O‘zLiDeP раҳбари Булунғурдаги “Агро фаровон замин” МЧЖга хорижий ҳамкорлар топишда кўмаклашади

05.11.2018, 16:36

O‘zLiDeP раҳбари Булунғурдаги “Агро фаровон замин” МЧЖга хорижий ҳамкорлар топишда кўмаклашади

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси вазифасини бажарувчи Актам Хаитов  тадбиркор ва ишбилармонлар билан мулоқот қилиш, улар фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида Булунғур туманидаги “Агро фаровон замин” МЧЖга ташриф буюрди.

Таъкидлаш керак, жорий йилда ишга тушган мазкур корхона асосан, мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш, қуритишга ихтисослашган. Ҳозирда корхонада 60 нафар ишчи-ходим меҳнат қиляпти. 

–Мамлакатимизда тадбиркорликка берилаётган кенг имкониятлардан самарали фойдаланиб, жорий йилдан бошлаб ўз фаолиятимизни бошладик, – дейди “Агро фаровон замин” МЧЖ таъсисчиси Нодир Ҳамроев. –Корхонамиз Белгия ва Туркия давлатларидан келтирилган замонавий ускуналар билан жиҳозланган.

Ташриф чоғида O‘zLiDeP раҳбари корхона фаолияти билан танишар экан, тадбиркорни ўйлантираётган муаммолар билан ҳам қизиқди.

– Корхонамизнинг хомашё тайёрлаш, яъни мева ва сабзавот етиштириш учун 115 гектар ер майдони мавжуд. Шунингдек, фермерлар билан ҳам шартнома имзолаганмиз. Лекин бир муаммойимиз бор, хом ашё масаласида бироз қийналяпмиз. Чунки корхонамиз асосан, экспортбоп маҳсулотлар тайёрлашга мўлжалланган. Ҳозирда Белгия ва Германия давлатлари билан ҳам шартнома имзолаш арафасида турибмиз. Шу боис, хорижлик ҳамкоркорлар билан алоқаларни янада мустаҳкамлаш учун корхонамизни мева-сабзавотлар билан таъминлашда кўмак берсангиз.

O‘zLiDeP раҳбари Актам Хаитов Ўзбекистон фермер деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раҳбари сифатида келажакда томорқа хўжаликларини ривожлантириш эвазига хомашё борасидаги муаммоларни ижобий ечим топишга ёрдам беришини, шунингдек, янги хорижий ҳамкорлар топишда кўмаклашишини айтди.

Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1163
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+