O‘zLiDeP булоқбошилик ёш тадбиркорга фаолиятини кенгайтиришда кўмаклашди

07.11.2018, 17:38

O‘zLiDeP булоқбошилик ёш тадбиркорга фаолиятини кенгайтиришда кўмаклашди

Шодиёна Неъматова ва унинг шогирдлари тиккан трикотаж кийимларининг харидори кўп. Ҳали ёш бўлишига қарамай, яшаш уйида кичик цеҳ ташкил қилган Шодиёна эндиликда маҳалла марказида ҳам цеҳ ташкил қилмоқчи.

O‘zLiDeP Булоқбоши туман Кенгаши томонидан партия ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан “Ёш лидер қизлар клуби фаолиятини яхшилаш – устувор вазифамиз” мавзуида ўтказилган давра суҳбати Шодиёнанинг ўз фаолиятини янада кенгайтиришда туртки бўлди.

Тадбирда “Барлос хилоли” хусусий корхонаси раҳбари Шаробиддин Джанпулатов иштирокчилар учун мастeр-класс ўтди.

–Бугунги тадбирда ўзимиз учун керакли маслаҳат, йўл-йўриқлар, тавсиялар олдик, – дейди Ш.Неъматова. – Ҳатто тадбиркорлигимни кенгайтиришдаги мақсадимни  амалга ошириш учун партия кўмагида банкдан имтиёзли кредит олишга ҳам эришдим.

Тадбир якунида партия фахрийлари O‘zLiDeP туман Кенгашининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Мирзоҳид ПАРПИЕВ,

 O‘zLiDeP Булоқбоши туман Кенгаши

аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

 

  • Кўрилди
    1125
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Рахманова Гульнара УзЛиДеП Тахтакупир туман Кенгаши ижрочи котиб 2018-11-08 14:59:00

Мастер класс утказиш тадбиркорликни янада ривожлантириш учун имкониятлар яратади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+