Хоразмлик ҳайкалтарош O‘zLiDeP танловида ғолиб бўлди

16.11.2018, 15:58

Хоразмлик ҳайкалтарош  O‘zLiDeP танловида ғолиб бўлди

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши партия ташкил топганининг 15 йиллиги муносабати билан “Тадбиркор ва ташаббускор аёллар – O‘zLiDeP нигоҳида” мавзуида танлов ўтказди.

Унда тадбиркор, фермер, ҳайкалтарош, ҳунарманд, тикувчи, қандолатчи, касаначи каби касб эгалари бўлган 37 нафар хотин-қиз иштирок этди.

– Танловга 12 турдаги хайкалтарошлик намуналарим билан қатнашдим, – дейди танлов ғолиби Шаҳло Шарипова. – Бугунги кунда 40 дан ортиқ шогирдларим билан турли хил санъат асарлари яратиб, ички бозорга чиқаряпмиз. Оғичи, фаолиятимни ривожлантиришда партия катта ёрдам берган. Танловда менга билдирилган ишонч зиммамга жуда катта масъулият юклади.

Танловда Шаҳло Шариповадан ташқари Шаҳноза Назарова ва Ширин Хидировалар ҳам тақдирланишди.

Мушарраф РАҲИМОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

аёллар билан ишлаш бўлими мудири

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1420
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+