Наманганлик маслакдошимиз паррандалар учун омухта ем компонентлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган завод қуриш бўйича хорижлик инвесторлар билан битим имзолади

27.11.2018, 17:34

Наманганлик маслакдошимиз паррандалар учун омухта ем компонентлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган завод қуриш бўйича хорижлик инвесторлар билан битим имзолади

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши аъзоси, партия Наманган вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Собитхон Нугмонов вилоятдаги энг фаол  тадбиркорлардан бири. Унинг ташаббуси билан Наманган шаҳридаги “SAMO  PLYUS  TA`MIR” корхонасида сиғими 1100 тоннали совутгичли омборхона ва 2 та иссиқхона барпо этилмоқда.

Шунингдек, С.Нугмонов бизнес вакилларига кўмакдош сифатида уларнинг иш фаолияти давомида келиб чиқадиган муаммоларини бартараф этиш, хорижий ҳамкорлар билан алоқаларини барқарорлаштиришда тадбиркорларга елкадош бўлиб, вилоят ривожиги катта ҳисса қўшмоқда.

– Мамлакатимизда бўлиб ўтган тадбиркорлар форуми ва ярмаркалар биз тадбиркорларга харидор ва ҳамкорлар топиш ва хорижий инвесторлар билан бирга ишлаш маданиятини оширишда муҳим омил бўлди, – дейди С.Нугмонов. – Масалан, яқинда пойтахтимизда бўлиб ўтган “Туризм соҳасида биринчи халқаро инвестицион форуми”да инвесторлар ташрифидан фойдаланиб, вилоятда барпо этилиши режалаштирилган, замонавий технологик-линияларда паррандаларни сўйиш, бўлакларга ажратиш, қадоқланган ҳолда сотувга чиқаришга ва паррандалар учун омухта ем компонентлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган завод қуриш бўйича хорижлик инвесторлар билан битим имзоладик.

Таъкидлаш керак, ўтган 9 ой мобайнида С.Нугмановнинг жойларда муаммолар ечимини топишдаги иштироки натижасида партиямиз аъзолари сони 60 нафарга кўпайди.  

Юлдуз ЮЛДАШЕВА,

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаш матбуот котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagram’даги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    357
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+