O‘zLiDeP Шаҳрисабзлик фермерларга Президент қарори моҳиятини тушунтирди

28.11.2018, 17:40

O‘zLiDeP Шаҳрисабзлик фермерларга  Президент қарори моҳиятини тушунтирди

O‘zLiDeP Шаҳрисабз туман Кенгаши “Умиджон Мансурович” балиқчилик фермер хўжалигида Президентимизнинг “Балиқчилик соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги қарори тарғиботига бағишланган тадбир ташкил этди.

Тадбирда мамлакатимизда балиқчилик тармоғини жадал ривожлантириш, балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг замонавий ва инновацион услубларини жорий этган ҳолда ҳажмларини ошириш, соҳани тартибга солиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани таъкидланди.  

– Мамлакатимизда балиқчилик тармоғини жадал ривожлантириш бўйича тизимли ишлар олиб бориляпти, – дейди O‘zLiDeP Шаҳрисабз туман Кенгаши аппарати раҳбари Ш.Ражабов. – Бироқ интенсив усулда балиқ етиштириш бўйича ишларга етарли даражада эътибор қаратилмаяпти. Шу боис, ҳозирда мазкур ҳуқуқий ҳужжат моҳиятини соҳада фаолият юритаётган фермерларга тушунтириш борасида қатор тарғибот ишларини олиб боряпмиз. Зеро, ушбу қарорда интенсив усулда балиқ етиштиришга оид кўплаб устувор вазифалар белгиланган.

Маълумот ўрнида, Мансур Оқбоев раҳбарлик қилаётган мазкур хўжалиги 2005 йилда ташкил этилган. Умумий майдони 9.6 гектардан иборат хўжаликда 25 нафар йигит-қиз меҳнат қилмоқда.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    1182
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+