O‘zLiDeP ҳар бир оила тадбиркор бўлиш тарафдори

29.11.2018, 17:15

O‘zLiDeP ҳар бир оила тадбиркор бўлиш тарафдори

O‘zLiDeP Жомбой туман Кенгаши тумандаги “Ширинкент” МФЙда “O‘zLiDeP ҳар бир оила тадбиркор бўлиш тарафдори” мавзуида амалий учрашув ўтказди.

Тадбир аввалида партия фаоллари томонидан “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, уларнинг истиқболли ғоялари ва лойиҳаларини рўёбга чиқариш мақсадида ажратилаётган имтиёзли кредитлар ҳақида маълумотлар берилди.

Шундан сўнг, иштирокчилар “Ширинкент” маҳалласида яшовчи Эгамбердиев Абдуалим хонодонида бўлиб, томорқада ташкил этилган иссиқхона фаолияти билан танишди.

 –2 сотих майдонда иссиқхона ташкил этганимизга ҳали кўп бўлгани йўқ, – дейди хонадон соҳиби Абдуалим Эгамбердиев. –Лекин ҳозирга қадар 20 туб лимон дарахтининг ҳар бир тупидан 100 донадан ҳосил олдик. Энди “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида банкдан 7 фоизли имтиёзли кредит олиб, қўшимча иссиқхоналар ташкил этмоқчимиз.

Қодир ШОЙИМОВ,

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    469
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+