“Муборак пайпоқ текст”даги маслакдошларимиз сони 255 нафарга етди

24.12.2018, 18:49

“Муборак пайпоқ текст”даги маслакдошларимиз сони 255 нафарга етди

O‘zLiDeP Муборак туман Кенгаши “Муборак пайпоқ текст” фабрикасида Президентимизнинг 2018 йил 20 декабрдаги “Экспортга кўмаклашиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори моҳиятига бағишлаган давра суҳбати ўтказди.

Тадбирда экспортбоп рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш, экспорт ҳажмини кескин ошириш, ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни етказиб беришда ҳамкорларни излаш ҳамда ташкилот ва корхоналар билан шартномалар тузиш масалалари муҳокама қилинди.

– Корхонамиз 2017 йилда фаолият бошлаган. Ҳозирда корхонамизда 210 нафар хотин-қиз меҳнат қиляпти, – дейди “Муборак пайпоқ текст” смена бошлиғи А.Эгамбердиев. – Асосан тўқима пайпоқлар ишлаб чиқарамиз. Маҳсулотларимиз асосан ички бозорда харидоргир. Мазкур қарор эса маҳсулотларимизни экспорт қилишда кенг шароит яратади. Зеро, жаҳон стандартларига жавоб берадиган маҳсулот ишлаб чиқариш учун бизда етарли имкониятлар бор.

Таъкидлаш керак, мазкур корхонада жорий йилнинг январь ойида O‘zLiDePнинг қуйи бўғини ташкил этилган ва 203 нафари ходим партия аъзолигига қабул қилинган эди.

Тадбир сўнгида корхонанинг яна 52 нафар ишчи-ходими партия сафига қабул қилиниб, уларга партия аъзолик гувоҳномаси топширилди.

Алибек РАҲМАТОВ,

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят

Кенгаши БПТ билан

ишлаш гуруҳ раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1410
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Тулкин Турдиев2018-12-25 11:39:05

Муҳтарам Президентимиз чегарадош мамлакатлар билан яхши қўшничилик сиёсатини олиб бораётганлари замирида ҳам, миллий маҳсулотларимизни сотувини йўлга қўйиш, экспортни ривожлантириш муҳим ўрин тутмоқда. “Муборак пайпоқ текст” фабрикасидан юқори сифатли экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришларини ва янги иш ўринлари яратилишида ғайрат билан фаолият юритишларини кутамиз.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+