O‘zLiDeP музработлик тадбиркор Наима Юсуповага 25 млн. сўм миқдорида кредит олиб берди
10.01.2019, 18:36

Музработ тумани “Орият” маҳалласида яшовчи ЯТТ Наима Юсупова O‘zLiDePнинг фаол аъзоларидан. Боиси, тадбиркор хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларга бизнесни йўлга қўйишга кўмаклашишда ўз ёрдамини аямайди.
Масалан, яқинда у партия кўмагида тижорат банкидан 25 млн. сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб, маҳалладаги 4 нафар хотин-қизни бандлигини таъминлади. Айни чоғда тадбиркор ишлаб чиқараётган маҳсулотлар ички бозорда харидоргир.
O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши ходимлари тадбиркор фаолияти билан яқиндан танишиш, муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш мақсадида у раҳбарлик қилаётган тикув цехига борди.
Ташриф чоғида у ерда яратилган шароитлар, ташаббускор тадбиркорнинг келгусидаги режалари барчага манзур бўлди. Айниқса, Н.Юсупованинг фаолиятини янада кенгайтириб, яна қўшимча 10 иш ўрни яратиш ҳақидаги фикри партия фаоллари томонидан қўллаб-қувватланди.
–Фаолиятимизни бошлаганимизга ҳали кўп бўлгани йўқ. Лекин даромадимиз кундан кунга ошиб боряпти, – дейди тадбиркор. – Тўғри, ҳозирча маҳсулотларимизни ички бозорга сотяпмиз. Келгусида экспортни йўлга қўйиш ниятимиз бор. Бунда партия фаолларининг фаолиятимизни ривожлантириш бўйича берган тавсиялари жуда асқотишига ишонаман.
O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Ишбилармон аёлга фақат истак ва иштиёқнинг ўзи камлик қилади, энди улар бизнес соҳасида билимини оширмоқчи...
14.01.2021, 17:32
-
O'zLiDeP “Аёллар қаноти” Мурожаатномада белгилаб берилган вазифалар асосида чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқди
14.01.2021, 11:35
-
Жамият бошқарувида аёлларнинг ўрни янада мустаҳкамланмоқда
11.01.2021, 09:30
-
Республика хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши ташкил этилади
05.01.2021, 11:02
-
Аёли шарафланган юртнинг истиқболи порлоқ бўлади
30.12.2020, 15:45
Фикрингизни қолдиринг