O‘zLiDeP бекободлик партиядошларимизга Президент Мурожаатномаси моҳиятини тушунтирди
15.01.2019, 15:42
O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши Бекобод шаҳридаги 9-умумтаълим мактабида Президентимизнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномаси моҳиятига бағишланган тадбир ташкил этди.
Унда халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, партия фаоллари, БПТ раислари, тадбиркор ва ишбилармонлар қатнашди.
–Президентимиз Олий Мажлис палаталарига тақдим этган Мурожаатномасида мамлакатимиз ҳаётининг энг муҳим йўналишларини белгилаб берди, – дейди O‘zLiDeP Бекобод шаҳар Кенгаши аппарат раҳбари Н.Яхъяева. –Мурожаатномадан келиб чиққан ҳолда партиямиз ҳам “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар бўйича амалий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқди. Айни чоғда эса белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга жиддий киришган.
Тадбирда Мурожаатнома мазмун-моҳиятини кенг аҳоли қатламига етказиш мақсадида жойларда туркум учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказишга келишиб олинди.
Хасан АШУРОВ,
O‘zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши
ҳузуридаги СТМ раҳбари
Ўхшаш янгиликлар
-
Она тилим ўлмайди
18.10.2023, 17:36
-
Янги таҳрирдаги Конституция ўқитилмоқда, ўрганилмоқда
05.09.2023, 16:35
-
Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
16.08.2023, 09:45
-
Референдумда O`zLiDePдан иштирок этадиган кузатувчилар учун ўқув-семинар ўтказилмоқда
18.04.2023, 17:27
-
Депутатлар фаолиятини жонлантиришга қаратилган амалий семинар ўтказилди
27.01.2023, 18:10
Фикрингизни қолдиринг