Деновда хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятлар сони ўтган йилларга нисбатан камаймоқда
16.02.2019, 09:48
O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят Кенгаши вилоят хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда Денов туманида “Аёл бахти – жамият бахти” мавзуида очиқ мулоқот ўтказди.
Мулоқотда фаол ва ташаббускор хотин-қизлар билан бирга, ижтимоий кўмакка муҳтож, эҳтиёжманд, жазони ижро этиш муассасасидан қайтган аёллар ҳам қатнашди.
Мутахасисларнинг айтишича, 2017 йилда туманда хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятлар сони 92 тани ташкил этган бўлса, 2018 йилда бу кўрсаткич 42 камайган.
“Озодликка чиқганимга салкам бир йил бўлди. Очиғи, ўша кезларда аҳволим унчалик яхши эмасди. Одамларга қўшилишга, кўча-куйга чиқишга уялардим. Лекин хотин-қизлар қўмитаси, партия “Аёллар қаноти” саъй-ҳаракатлари билан янги ҳаётга қайтдим. Тез фурсатда ишга жойлашдим”, – дейди деновлик Гулбаҳор Элмуродова.
“Бундай шахслар одатда озодликка чиққанларидан сўнг ўзларини жамиятдан ажралиб қолаётгандек ҳис қилади. Шу боис, тадбир давомида партия “Аёллар қаноти” вакиллари билан биргаликда уларни муаммоларини ўрганиш, қийнаётган масалаларига ечим топишга ҳаракат қилдик. Бу эса ўз самарасини берди. Боиси тадбир давомида 4 ижтимоий аҳволи оғир ва 1 нафар ЖИЭМдан қайтган аёлнинг бандлиги таъминланди”, – дейди вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Мавлуда Қобулова.
Тадбирда психолог, ҳуқушунос ва тиббиёт мутахассислари томонидан берилган тавсиялар йиғилганларга катта таасурот қолдирди. Хотин-қизлар томонидан билдирилган таклиф ва мурожаатлар назоратга олинди.
O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
Пойтахтлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
25.04.2024, 12:00
-
Ишбилармон аёллар сараланмоқда
21.04.2024, 13:38
-
O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” лойиҳалари орқали ишсиз хотин-қизлар тадбиркор бўляпти
09.04.2024, 19:51
-
Қоратепалик Матлуба опа томорқасидан ҳар йили 30 миллион сўм даромад қилмоқда
09.04.2024, 19:43
-
Хотин-қизларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини оширишга эътибор янада кучайган
31.03.2024, 10:50
Фикрингизни қолдиринг