2018 йилда Сирдарёда 650 оилавий ажримларнинг олди олинган

28.02.2019, 11:33

2018 йилда Сирдарёда 650 оилавий ажримларнинг олди олинган

O‘zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши аёллар билан ишлаш бўлими “Фаровон оила” лойиҳаси доирасида “Ажримлар профилактикаси ва салбий ҳолатларга мойиллик – муаммо, вазифа ҳамда уни ечиш йўллари” мавзусида семинар ўтказди.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси вакиллари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармаси вакиллари, туман ИИБ масъуллари, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизлар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

Қайд этилганидек, мазкур семинардан кўзланган мақсад, хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали ижросини таъминлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш, аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, низоли ҳолатлар ва ажралишларнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарликка мойиллиги бўлган ва жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган хотин-қизларнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллашига кўмаклашишдан иборатдир.

“Вилоятимизда оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича мунтазам чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борада давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратилиб, ажримлар камайиши учун барча имкониятлар ишга солинмоқда. Шунга қарамай 2018 йилда вилоят бўйича 972 оилавий ажримлар қайд этилган бўлса, 650 ажримларнинг олди олинган”, – дейди “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармаси ходими Обид Сайитниёзов.

Тадбир давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Гулшана Худаёрова томонидан иштирокчилар билан интерфаол услубда тренинг ўтказилиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари, таклифлари асосида тренинг хулосаси қабул қилинди. Иштирокчилар тренингга катта қизиқиш билдириб, қонунчиликка ҳам ўз таклифларини билдирди.

Сабоҳат БАБАЕВА,

O’zLiDeP Сирдарё вилоят

Кенгаши аёллар билан ишлаш

бўлими мудири

  • Кўрилди
    1424
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+