O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” хотин-қизлар ўртасида югуриш марафони ўтказди (+ФОТО)

05.03.2019, 22:48

O‘zLiDeP “Аёллар қаноти” хотин-қизлар ўртасида югуриш марафони ўтказди (+ФОТО)

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши аёллар билан ишлаш бўлими “Соғлом оила – мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “O‘zLiDeP – соғлом турмуш тарзи тарафдори” шиори остида югуриш марафони ўтказди.

Мусобақадан кўзланган мақсад, аёлларнинг жамиятда тутган ўрнини кучайтириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, аҳолининг репродуктив саломатликка доир маданиятини ошириш, хотин-қизлар ва ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб қилишдан иборатдир.

Дастлаб иштирокчиларга марафонда қатнашиш тартиб-қоидалари, баҳолаш тизими ҳақида маълумотлар берилди. Шундан сўнг Оқ-ариқлар маҳалласи ҳудудидан ўтган Гурлан кўчасининг бошланишидан  старт олган марафончилар 2-сон умумий ўрта таълим мактабигача бўлган масофани босиб ўтишди.

“8 март – Халқаро хотин-қизлар куни арафасида кенг миқёсда ўтказилаётган мусобақада партиямиз фаоллари ва уй бекалари катта қизиқиш билан иштирок этмоқда. Энди партия билан ҳамкорликда мунтазам равишда ана шундай тадбирлар, давра суҳбатлари ўтказиб турамиз. Ушбу спорт мусобақаси эса нафақат аёлларнинг фаоллигини оширишга, балки уларнинг саломатлигини яхшилашга ва спортга бўлган қизиқишларини ортишига ҳам хизмат қилади”, – дейди “Оқ ариқлар” МФЙ раиси Муҳаббат Аминова.

Ғолиблар 13-17, 25-45 ва 45 ёшдан катта бўлган гуруҳлар бўйича аниқланди. 

“Жисмоний чиниқиш менинг кундалик машғулотимга айланган. Шу боис, ҳар куни эрталаб 30-35 дақиқа югураман. Чунки спорт билан шуғулланган киши доимо соғлом, тетик бўлади. Энг муҳими, бадантарбия ва жисмоний чиниқиш кишининг меҳнат фаолиятини яхшилайди”,– дейди мусобақа ғолиби “Оқ ариқлар” МФЙда яшовчи Камола Юлдашева.

Тадбир якунида иштирокчилар учун байрам дастурхони ёзилиб, партия сафига қабул қилинган хотин-қизларга аъзолик гувоҳномаси топширилди.

        Мушарраф РАҲИМОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

 бўлим мудири

  • Кўрилди
    1587
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+