БПТ раиси ўз лавозимини тарк этди

11.04.2019, 17:25

БПТ раиси ўз лавозимини тарк этди

Бугун жойларда бўлгани каби Қорақалпоғистон Республикасининг барча туман ва шаҳарларида ҳам O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилотларининг ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтмоқда.

Ҳозирга қадар эса Кегайли, Тўрткўл, Элликқалъа, Беруний туманлари ва Нукус шаҳри қошида фаолият юритаётган қуйи бўғинларнинг йиғилишлари кўтаринки рухда ўтди.

Йиғилишда асосий эътибор партия мақсад ва вазифаларини тарғиб этиш, таянч нуқталарнинг ўтган давр мобайнида амалга оширган ишларини сарҳисоб қилиш, БПТ раисини сайлаш ҳамда қуйи бўғинларнинг 2019 йилги иш режани тасдиқлаб олишга қаратилди.

Кегайли, Элликқалъа, Беруний туманлари ва Нукус шаҳридаги БПТ раислари ўз ишига масъулият билан ёндошгани, партия мақсад ва вазифаларини тарғиб қилишда фаол иштирок этгани сабабли мазкур таянч нуқта етакчиларига қайта ишонч билдирилди.

“Бошланғич партия ташкилотимиз 2017 йилда корхонамиз қошида ташкил этилган. Ўтган давр мобайнида БПТ аъзолари электоратимиз манфаатларини ҳимоя қилиш, қуйи бўғин сафига сиёсий жиҳатдан етук, лидерлик қобилиятига эга етакчиларни жалб қилишга астойдил ҳаракат қилди. Энди жорий йилда билдирилган ишончни оқлаш учун ҳам қуйи бўғин ишларини янада жонлантиришга бор имкониятимизни ишга соламиз”, – дейди “Нукус Евро Строй” МЧЖда фаолият юритаётган БПТ раиси А.Шимбергенов.

Тўрткўл туманидаги “Марказобод” маҳалла фуқаролар йиғини қошида фаолият юритаётган бошланғич партия ташкилотининг ҳисобот-сайлов йиғилишида БПТ раиси Ж.Сеттиевнинг 2018 йилдаги фаолиятига танқидий баҳо берилиб, ишончни оқлай олмаган қуйи бўғин етакчиси ўз лавозимидан озод этилди.

Йиғилиш сўнгида БПТ аъзоларининг фикр-мулоҳазалари эътиборга олиниб, Ж.Сеттиев ўрнига А.Еримбетов қуйи бўғин етакчиси этиб сайланди.

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1272
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+