O‘zLiDePда тадбиркорлар иштирокида давра суҳбати: Ўзбекистон тадбиркорларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича Хартиясини қабул қилиш вақти келди!

22.04.2019, 14:36

O‘zLiDePда тадбиркорлар иштирокида давра суҳбати:  Ўзбекистон тадбиркорларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича Хартиясини қабул қилиш вақти келди!

Биламизки коррупцияга қарши курашишда барча бирдек масъул ҳисобланади.

Коррупция – нафақат инсон ҳуқуқлари бузилишига, балки хавфсизликка таҳдид солувчи уюшган жиноятчиликнинг ривожланишига ҳам шароит яратувчи хавфли жиноят саналади.

Шунинг учун ҳам халқимиз азал-азалдан бировнинг ҳақига ҳиёнат, порахўрлик каби иллатларни қоралаб келган.

Ҳозирда ҳам жамиятимизда коррупция, турли жиноятларни содир этиш ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларига қарши курашиш, уларга йўл қўймаслик, жиноятга жазо, муқаррар экани тўғрисидаги қонун талабларини амалда таъминлаш бўйича қатъий чоралар кўрилмоқда. Хусусан, 2017 йил 4 январдан кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни бу борада муҳим ҳуқуқий асос бўлди.

Қонун ижросини таъминлаш мақсадида Президентимизнинг 2017 йил 2 февралда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуннинг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Шу асосда Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси ва ҳудудий идоралараро комиссиялар тузилди.

Шунингдек, қарор билан 2017-2018 йилларга мўлжалланган коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастури тасдиқланди.

 Мазкур дастурнинг 12 бандида Коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш борасида давлат органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ижтимоий шериклиги самарадорлигини бир қатор чора-тадбирлар ёрдамида амалга ошириш вазифаси белгилаб берилган.

Бу бежиз эмас албатта. Чунки коррупцияга қарши кураш фақат давлат идоралари билан бир сафда фуқаролик жамияти институтлари фаол бўлгандагина кутилган натижаларни бериши мумкин. Айниқса, бу борада мамлакатда фаолият юритаётган бизнес субъектларнинг ўрни алоҳида. Бизнес субъектлар нафақат ушбу балодан энг кўп азият чекадиган соҳа вакиллари ҳисобланади балки унга қарши курашда катта ўринга эгалиги ҳам маълум.

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг тадбиркорликни қўллаб- қувватлаш бўлими Республика тадбиркорлик ва фермерликни қўллаб қувватлаш маркази билан ҳамклорикда мамлакат тадбиркорлари билан ўтказган “Тадбиркорлик ва бизнес фаолиятига ноқонуний аралашиш ҳолатлари, уларни бартараф этиш чоралари ҳамда коррупцияга қарши кураш масалалари” мавзусидаги давра суҳбатида бугун мамлакат раҳбари ташаббуси билан тадбиркорлар учун кенг кўламли имкониятлар яратиб берилаётганлиги баробарида, ҳали хануз жойларда турли баҳоналарни рўкач қилиб уларнинг ишига тўғаноқ бўлаётган раҳбарлар ҳам кўп учраётганлиги таъкидлаб ўтилди. Бундай ҳолатларда баъзи тадбиркорларнинг ўз муаммосини турли ноқонуний йўллар билан ҳал этишга уриниш ҳолатларининг мавжудлиги, қатор тадбиркорларнинг қонун доирасидан чиқиб ишлашига олиб келаётганлиги, қонун доирасида ишлаётган тадбиркорлани эса  ушбу ҳолат қийин вазиятга солиб қўяётганлиги очиқ айтилди.

Тадбиркорлар бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида қонун доирасида ишлашга тайёр бўлган тадбиркорларни коррупцияга қарши курашга бирлаштириш вақти келганлиги тўғрисида гапириб ўтишди. Йиғилишнинг якунига кўра Ўзбекистонда тадбиркорларнинг, бизнес субъектларининг коррупцияга қарши кураш хартиясини қабул қилиш ташаббуси билан чиқиш тўғрисдаги ғоя илгари сурилди.

Бундай хартия унинг асосий ғояси бўлмиш коррупцияга қарши биргаликда курашиш борасидига интилишларни қўлаб қувватловчи барча тадбиркорлар учун, қолаверса уларнинг уюшмалари учун очиқ бўлиши кераклиги, унда илгари сурилган масалаларни доимий равишда муҳокама қилиб бориб, хулосаларни тегишли давлат органларига киритиб бориш лозимлиги тўғрисида хулосаларга келинди.

  • Кўрилди
    179
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+