Конституция байрамида O‘zLiDeP фаоллари тақдирланди

13.12.2017, 15:21

Конституция байрамида O‘zLiDeP фаоллари тақдирланди

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалида “Конституция – бахтимиз тимсоли” мавзусида давра суҳбати ташкил этди. Унда партия фаоллари, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ходимлари, мутасадди ташкилот вакиллари, талаба ёшлар ва журналистлар иштирок этди.

– Конституциямиз халқаро ҳуқуқнинг демократик тамойилларига тўла мос келади, – деди тадбирда сўз олган O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари вазифасини бажарувчи А.Қыличов. – Унда халқимизнинг тарихий анъаналари ва миллий хусусиятлари ҳам ўз ифодасини топган. Бош қомусимиз мамлакатимизда сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва гуманитар соҳаларни демократлаштириш, жамият ва давлатни модернизация қилиш борасида амалга оширилаётган тарихий ўзгаришлар, парламентаризм ва кўппартиявийликнинг шаклланиши ва мустаҳкамланишига, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашнинг қонуний негизини яратишга ҳуқуқий пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда. 

Тадбир давомида соҳа вакиллари иштирокчиларга Бош қомусимизнинг бўлим ва моддаларини шарҳлаб, уларнинг мазмун-моҳиятини кенгроқ тушунтиришга ҳаракат қилишди.   Ўзаро мулоқот руҳида ўтган тадбирда партиянинг ғоявий дастурларини тарғиб этишда фаол иштирок этиб келаётган ёшларга партиянинг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

 

Байрам Танирбергенов

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

БПТлар билан ишлаш бўйича консультанти

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    2611
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+