O‘zLiDeP кўмагида оқжарлик 60 нафар аёллар бепул тиббий кўрикдан ўтди

26.04.2019, 16:30

O‘zLiDeP кўмагида оқжарлик 60 нафар аёллар бепул тиббий кўрикдан ўтди

O‘zLiDeP Данғара туман Кенгаши “Соғлом оила - мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида Данғара туманидаги “Оқжар” маҳалла фуқаролар йиғинида бепул тиббий кўрик ташкил этди.

Маҳалла хотин-қизлари туман тиббиёт бирлашмасининг малакали шифокорлари томонидан ташкил қилинган аёллар ултратовуш, ЭКГ текшируви, окулист, стоматолог, терапевт, пулмонолог, лор бўйича кўригидан ўтишди.

- “Жамиятимизда оилаларнинг мустаҳкамлиги биринчи навбатта аёлларимизнинг соғломлигидадир. Ҳозирги кунда юртимизда оилаларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатиш, улардаги соғлом ҳамда барқарор муҳитни шакллантириш билан бирга, оналик ва болаликни муҳофаза қилишга қаратилган бир қатор самарали ишлар олиб борилмоқда. Айниқса, олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар натижасида хомиладор аёллар ўртасида ривожланишида нуқсони бор бўлган гўдакларни туғилишини олдини олиш, касалликни эрта аниқлашда муҳим омил бўляпти”, - дейди Данғара тумани тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Умаржон Тошпўлатов.

Шунингдек, тиббий кўрик жараёнида мутахассислар томонидан аёлларга касалликларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзига риоя қилиш каби мавзуларда маълумотлар берилди.

- “Ажримларни олдини олишда, соғлом авлодни дунёга келтиришга кўмаклашиш, асосан аёлларни тиббий маданиятини ошириш, улардаги  соғлом турмуш тарзини яратишларига алоҳида эътибор қаратиш лозим, деб ҳисоблайман. Бундай тиббий кўриклар вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларда доимий равишда ташкил этиб келинмоқда”, – дейди O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши масъул ходими Умидахон Исломқулова.

Тадбир доирасида 60 нафар аёллар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Бундай амалий ишлар вилоятимизнинг барча худудларида давом этмоқда.

Аброр ОТАБОЕВ,

O‘zLiDeP Фарғона вилояти

Кенгаши масъул ходими

  • Кўрилди
    1221
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+