O‘zLiDeP раҳбари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олди

03.05.2019, 09:59

O‘zLiDeP раҳбари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олди

O‘zLiDeP Cиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитов халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари билан биргаликда Термиз шаҳри Меҳробод маҳалласида яшовчи Саид ота Тўраев хонадонида бўлиб, унинг ҳолидан хабар олди.

Суҳбат ва мулоқотлар давомида иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Саид ота Тўраев йиғилганларга урушнинг заҳматли, оғир машаққатли кунлари ҳақида сўзлаб берди. Ўз навбатида, O‘zLiDeP раҳбари Саид отага партиянинг қимматбаҳо совғаларини тақдим этди.

Шу куни партия вакиллари Термиз туманидаги “Қуёшли юрт” маҳалласида яшовчи иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Норқўчқор Йўлдошев ҳамда “Дўстлик” маҳалласида истиқомат қилувчи Кенжа бобо Султоновлар хонадонида ҳам бўлди.

–1942 йилнинг айни баҳор пайтида фронтга кетдим. Урушда душман билан жанг қилиб, чап оёғим ва чап қўлимдан оғир яраландим. Шу сабаб, 1944 йилнинг қиш фаслида уйга қайтиб келдим, – дейди Кенжа ота Султонов.

Таъкидлаш керак, вилоятдаги барча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига партия вилоят, туман, шаҳар кенгашларининг қимматбаҳо совғаларини топшириш маросимлари давом этмоқда.

O‘zLiDeP Сурхондарё вилоят

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1535
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+