O‘zLiDeP раҳбари Актам Хаитов жиззахлик Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олди (фото)

06.05.2019, 10:59

O‘zLiDeP раҳбари Актам Хаитов жиззахлик Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олди (фото)

Мамлакатимизда иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини эъзозлаш, ўтганлар руҳини шод этиш ҳамда ёш авлодни маънавий-аҳлоқий руҳда тарбиялашга муносиб ҳисса қўшаётган нуроний отахонларимизга меҳр-оқибат кўрсатиш ўзига хос анъанага айланган.

Шу боис, бугун Президентимизнинг 2019 йил 23 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш бўйича жойларда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу жараёнда O‘zLiDeP вакиллари ҳам фаол иштирок этаётганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Хусусан, O‘zLiDeP раҳбари Актам Хаитов бошчилигидаги партия вакиллари ҳудудларда бўлиб, иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олмоқда. Партия етакчисининг навбатдаги ташрифи Жиззах шаҳридаги “Қассоблик” маҳалласи “М.Улуғбек” кўчаси 33-уйда яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Холмат ота Шарипов хонадони бўлди.

Самимий суҳбат ва мулоқотлар давомида O‘zLiDeP раҳбари А.Хаитов яқинлашиб келаётган қутлуғ байрам – Хотира ва қадрлаш куни билан Холмат отани чин дилдан табриклади. Отахон эса  йиғилганларга иккинчи жаҳон урушида кўрган қийинчиликлари ҳақида сўзлаб берди.

“Шундай дориломон кунларга етказганига шукр! Урушда кўп қийинчиликлар кўрдик. Минг-минглаб оилалар ўз боқувчисидан ажралди, гўдаклар етим қолди. 60 мингдан ортиқ юртдошларимиз ногирон бўлиб қайтишди. Мен ҳам урушда оғир яраланиб, 1-гуруҳ ногирони бўлиб қолдим”, – дейди  Холмат ота.

Шу куни партия вакиллари “Олмазор” маҳалласи “С.Рахимов” кўчаси 89-уйда истиқомат қилувчи 1-гуруҳ ногирони Абдужалил ота  Абдужабборов хонадонида ҳам бўлишди. Мулоқотлар чоғида отахон урушнинг заҳматли, оғир машаққатли кунларини эслаб, ҳозирги ҳотиржамлик кунларимиз олий неьмат эканлигини уқтирди. 

Учрашувлар якунида O‘zLiDeP раҳбари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига партиянинг эсдалик совғаларини топширди.

                                                                        O‘zLiDeP Жиззах вилоят

                                                                        Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    1368
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Асилабону Султонова O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши Мафкуравий тарғибот-ташвиқот ишлари бўлими мудири2019-05-06 11:50:33

Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, оловли жанг майдонларидан омон қайтган боболаримизга, фронт ортида оғир кунларни сабр-бардош билан енгган аждодларимизга меҳр-оқибат кўрсатиш хар биримизнинг муқаддас бурчимиз. Эндиги асосий вазифамиз эса,Иккинчи жаҳон урушининг аянчли оқибатларини унутмаган холда, ёшларимизни хозирги тинч ва осуда ҳаётнинг қадрига етишга, Ватанга садоқат ҳисси билан яшашга, шунингдек, тарихий хотирага садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилишдан иборат....


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+