“Шўртангазкимё” мажмуаси қошидаги БПТ 300 фуқарога кредит олишга кўмаклашди

10.05.2019, 15:40

“Шўртангазкимё” мажмуаси қошидаги БПТ  300 фуқарога кредит олишга кўмаклашди

Бугун “Шўртангазкимё” мажмуаси қошида 1 минг 700 нафардан ортиқ  аъзоларни бирлаштирган O‘zLiDeP бошланғич партия ташкилоти фаолият юритади. Ўтган давр мобайнида БПТ томонидан амалга оширилган сиёсий-тарбиявий ишлар кўлами ниҳоятда кенг. Чунки мажмуадаги 25 та цехда ишлаётган илғор ва ташаббускор ёшлар ҳар жабҳада ҳамкасбларига намуна бўлиб келмоқда.                

Эътиборли жиҳати, улар ишлаб чиқаришни такомиллаштириш, замонавийлаштириш, маҳсулот сифатини яхшилаш, янги технологияларни жорий этиш борасида янги-янги таклифлар билан чиқиб, кўпчиликнинг ишончини қозонмоқда. Корхонада амалга оширилаётган ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларида ҳам қуйи бўғинимиз бош-қош.

Партия фаоллари иштирокидаги йиғилишларда эса мажмуамиз директори, халқ вакили Шуҳрат Асланов  оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, уюшмаган ёшларнинг бандлигини таъминлаш, маҳаллий ишлаб чиқаришни замонавийлаштириш, жойлардаги ички имкониятлардан самарали фойдаланиш борасида таклифларини билдириб келмоқда. БПТ кўмагида ўнлаб тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилиб, уларнинг барчаси ижобий ҳал этилди.  300 га яқин фуқароларга оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун кредитлар олиб берилди.

Шунингдек, маслакдошларимиз ижтимоий муаммоларни ҳозиржавоблик билан ҳал этиб, эл манфаати йўлидаги эзгу ишларга муносиб ҳисса қўшяпти. Ишчи-ходимларнинг ҳуқуқларини ҳимоялаш, саломатликларини мус­таҳкамлаш, меҳнат шароитларини янада яхшилашда яқин кўмакчи бўлмоқда. Бўлиб ўтган йиғинларда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, ёшларни соғлом ва бақувват бўлиб улғайишлари учун спорт тўгаракларини кўпайтириш, ёшларни тадбиркорликка йўналтириш борасида бир қатор амалий таклифлар ўртага ташланиб, O‘zLiDeP туман Кенгашига юборилди.

Деҳқонобод, Ғузор туманлари ва Қарши шаҳрида партиямиз дастурий мақсадларини кенг тарғиб қилаётганимиз боис сафларимиз кенгаймоқда. Партия фаоллари ўзи истиқомат қилаётган маҳалла ва қишлоқларда ёшлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолига кўрсатилаётган маиший хизмат сифатини яхшилаш борасида таклифларини билдиряпти. Лалмикор майдонларда узумчилик, полиз, беда уруғи етиштириш, чорвачилик ва паррандачилик билан шуғулланадиган оила­вий тадбиркорларга микрокредитлар олишда яқиндан кўмаклашди.

Яна бир гап. Ҳамжиҳатлик, сиёсий фаоллик партиядошларимизни янги-янги меҳнат зафарлари сари ундаётир. Ёш маҳаллий кадрларни тажрибали мутахассисларга бириктириб, соҳанинг етук билимдонларини тайёрлаш  вазифаси ҳам бошланғич ташкилот зиммасига юклатилган. Ёшларнинг билим ва малакасини ошириш учун дунёнинг энг йирик  нефть-газ компаниялари ва академияларига ўқиш ва иш ўрганишга юбориляпти.  Бугун корхонамиздаги асосий ишлаб чиқариш цехларига раҳбарлик қилиб турган  билимдон маҳаллий кадрлар O‘zLiDeP фаолларидир. Серғайрат жамоамиз аъзолари технологик жараёнларни муттасил такомиллаштириш ва янгилаш орқали яқин йилларда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳажмини бунданда оширишни режалаштирмоқда.  

Бир сўз билан  айтганда, мажмуамизда O‘zLiDeP дастурий мақсадларида кўзда тутилган вазифаларни амалга ошириш борасида қатъият билан иш олиб борилаётгани ўз натижасини беряпти. Фаоллар аҳоли бандлиги ва фаровонлигини таъминлаш, ёшларни тадбиркорликка йўналтириш, электорат орасида ғоявий-сиёсий ишларни янада жонлантириш учун бор имкониятларни ишга солмоқда. 

Шуҳрат УВАТОВ,

“Шўртангазкимё” 

мажмуаси қошидаги

БПТ раиси

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1648
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+