Навоийлик ишбилармон аёл Латофат Хусанова миллий қўғирчоқларимизни МДҲ давлатларига экспорт қиляпти

20.05.2019, 17:01

Навоийлик ишбилармон аёл Латофат Хусанова миллий қўғирчоқларимизни МДҲ давлатларига экспорт қиляпти

O'zLiDeP “Аёллар қаноти” томонидан ўтказиб келинаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танловнинг Навоий шаҳар босқичи бўлиб ўтди.

–  Дастлаб акам билан қўлда ўйнатадиган қўғирчоқ ясаб, бозорга сотганмиз, - дейди танловнинг иккинчи ўрин ғолибаси Латофат Хусанова. – Харидорларимиз бу ишни давом эттиришимизга ундади. Аста-секин боғчаларга ҳам олиб бордим. 2013 йилда якка тартибдаги тадбиркор бўлдим. Ўз фаолиятимни кенгайтириш мақсадида 2017 йили банкдан 15 млн. сўм кредит олиб, унинг эвазига керакли асбоб-ускуналар келтирдим. Бунинг натижасида 5 нафар фуқаро ишли бўлди. Вилоятимиздаги барча боғчаларни ўзимиз яратган қўғирчоқлар билан таъминлаб келдик. Ҳозирда бизнинг қўғирчоқларимизга хорижликларнинг ҳам қизиқиши ортгани сабабли МДХ давлатларига экспорт қила бошладик. Дунё миқёсидаги кўргазмаларда ўз миллий қўғирчоғларимиз билан иштирок этиб келмоқдаман.

Кўрик-танловнинг якуний натижасига кўра, бир неча тармоқлардан ташкил топган тажрибали тадбиркор Дилоро Ботирова 1-ўринни, Миллий қўғирчоқлар йўналишида иш олиб бораётган Латофат Ҳусанова 2- ўринни ва миллий кўрпа-тўшаклар тикиб, халқимиз фаровонлигига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган Мавжуда Очилова 3- ўринни қўлга киритди.

Тадбир якунида ғолибларга O'zLiDeP Навоий шаҳар Кенгашининг эсдалик совғалари топширилди.

O'zLiDeP Навоий вилоят

 Кенгаши  матбуот хизмати

  • Кўрилди
    455
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+