Қулай бизнес муҳити яратишда муҳим дастуриламал
21.05.2019, 16:32
Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга ошириб келинмоқда.
Президентимизнинг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони юртимизда бизнес юритиш учун янада қулай муҳит яратилишида муҳим дастуриламал бўлди.
Мазкур Фармон билан ташкил этиладиган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари тадбиркорлик субъектларининг, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик тўсиқларни бартараф этиш вазифаларини амалга ошириши белгилаб қўйилди.
Бу ўз навбатида тадбиркорларнинг, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг самарали фаолият юритишларини таъминлаш орқали, аҳолини иш билан банд этиш ва турмуш фаровонлигини янада оширишга хизмат қилади.
Энг муҳим жихати шундаки, ушбу фармон партиямиз электорати бўлган тадбиркорлар ва ишбилармонлар фаолияти янада ривожланишига, кичик бизнес соҳасида банд бўлган аҳолининг сони кундан-кунга ортиб боришига замин яратади, десак муболаға бўлмайди.
Иброҳим Саттаров,
O‘zLiDeP Наманган
вилоят Кенгаши
бўлим мудири
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРЛАРИ ИЖРОСИ: ҲАЁТГА КЎЧАЁТГАН ЭЗГУ МАҚСАДЛАР
29.02.2024, 11:53
-
Хусусий университетлар бизга керакми?
29.02.2024, 11:51
-
Тадбиркорлар билан очиқ мулоқотнинг яна бир тарихий натижаси
28.02.2024, 08:45
-
O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” Давлат дастури ижросини таъминлашда фаоллик кўрсатади
24.02.2024, 12:11
-
Ота-она меҳрига муҳтож болаларни тарбиялаш бўйича вазифалар белгиланди
24.02.2024, 12:06
Билдирилган фикрлар
Насиба2019-05-22 11:53:33
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси президентининг фармонининг қабул қилиниши партия электорати бўлган тадбиркор ва фермерларимиз учун яна бир совға бўлди десам бўлади. Айни тадбиркорларни қабул қилиб уларни дардини эшитадиган тизим йўлга кўилмоқда.