Жиззахда O‘zLiDeP вакиллари малака оширди

01.06.2019, 16:05

Жиззахда O‘zLiDeP вакиллари  малака оширди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси сиёсий таълим маркази партия Жиззах вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи ижрочи котиблари, депутатлик гуруҳи раҳбарлари ҳамда БПТ раислари учун ўқув-семинар ташкил этди.  

Семинарда дастлаб, мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнида O‘zLiDeP томонидан амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритилди. Халқимиз турмуш даражасини янада ошириш мақсадида ечимини кутаётган муаммолар ва уларни ҳал этиш чора-тадбирлари муҳокама этилди.

“Айни чоғда деярли ҳар куни мамлакатимиз тараққиётининг турли соҳалари бўйича камида 2-3 та қарор ёки фармон чиқарилмоқда. Чунки кундалик турмушда муаммолар кўплиги ва уларни ҳал қилиш зарурати шуни тақозо этмоқда. Шу нуқтаи назардан бугун ҳар бир партия вакили Президентимиз томонидан қабул қилинаётган қарор ва фармонларнинг ижросини таъминлашда фаол иштирок этишлари даркор”, – дейди O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим мудири Н.Алимов.

Шу куни Жиззах иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида ҳам партия вакиллари учун ўқув-семинар ташкил этилди.

Унда партия Жиззах вилоят, Ш.Рашидов, Пахтакор, Фориш, Дўстлик, Арнасой, Зафаробод ва Мирзачўл туман Кенгашлари ходимлари, маҳаллий кенгаш депутатлари, бошланғич партия ташкилотлари раислари иштирок этди.

Семинар давомида ҳудудий партия ташкилотлари ва маҳаллий Кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳлари фаолиятидаги муаммо ва камчиликлар ҳам муҳокама этилди. Мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан фикр алмашилди. 

Семинар якунида иштирокчиларга анкета-саволнома тарқатилди ва ҳар бир иштирокчидан ташкил этилган ўқув-семинар бўйича фикр-мулохазалари олинди. Мавжуд муаммо ва камчиликлар ўрганиб чиқилиб, биргаликда таҳлил қилинди.

Саида УМАРАЛИЕВА,

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    298
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Юсуфов Мардонбек2019-06-01 17:43:50

Ушбу ўқув семинар жуда қизғин рухда бўлиб ўтди.Маьрузачилар орқали жуда кўп маьлумотларини билиб олдик.Тадбир ташкилотчиларига катта рахмат.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+