Сирдарёда оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизлар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

01.06.2019, 17:06

Сирдарёда оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизлар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди

O‘zLiDeP Сирдарё туман Кенгаши, туман хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, туман Бандликка кўмаклашиш ва Оила марказлари ҳамкорлигида хотин-қизлар учун ярмарка ташкил этилди.  

Унда тумандаги оғир шароитда яшаётган ишсиз, жазо муддатини ўтаб қайтган хотин-қизлар, маҳаллалардаги қандолатчилик, тикувчилик, ҳунармандчилик, паррандачилик билан шуғулланаётган оила вакиллари ҳамда  касб-ҳунар коллежи битирувчилари қатнашди.

Туман хотин-қизлар қўмитаси раиси, O‘zLiDeP фаоли Нафиса Жўраеванинг айтишича, мазкур ярмаркадан кўзланган мақсад – хотин-қизларни корхоналардаги бўш иш ўринлари билан таништириш орқали бандлигини таъминлаш, шунингдек, уларни ҳунармандчилик ва оилавий тадбиркорлик, чорвачилик, паррандачилик, асаларичиликка жалб этишдан иборатдир.

“Оғир турмуш шароитида яшаётган, ногиронлиги бўлган хотин-қизларни тадбиркорлик, хунармандчилик фаолиятига  жалб қилиш ва уларнинг ўзига бўлган ишончини орттиришга жиддий эътибор қаратяпмиз. Қолаверса, қишлоқ жойлардаги қизларни, оилавий ва хусусий тадбиркорликка, хунармандчиликка жалб қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳам бизнинг эътиборимизда.

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури биз каби оила бекаларига ҳам катта имкониятлар яратди, – дейди ҳунарманд Насиба Абдужабборова. – Бизнинг 3 минг 400 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилаётган маҳалламизда оилавий тадбиркорлик билан шуғулланувчилар талайгина. Меҳнат ярмаркасида мен ўзимнинг 20 хил турдан зиёд ҳунармандчилик маҳсулотларим билан қатнашдим”.

Насибанинг қўлда тўқилган аёллар либос ва нимчалари, болалар кийим-кечаклари, турли хил рўзғорбоп буюмлар қатнашчиларда катта қизиқиш уйғотди. Ҳунарманд 25 нафар хотин-қизлардан буюртмалар олди.

Меҳнат ярмаркаси 1июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан бошланган байрам дастурига уланиб кетди. Унда тумандаги кам таъминланган ҳамда ногиронлиги бўлган оилалар фарзандларидан 80 нафар ўғил-қизлар иштирок этди.

Тадбир якунида ҳомийлар томонидан жажжи болажонларга турли совға- саломлар топширилди. 

Дилором ЭСОНОВА,

O‘zLiDeP Cирдарё вилоят

Кенгаши масъул ходими

  • Кўрилди
    1045
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+