Ангор туманида янги БПТ очилди

21.06.2019, 17:36

Ангор туманида янги БПТ очилди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси вакиллари Ж. Рахмонов ҳамда Г. Ибрагимовалар бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг навбатдаги ташрифи Ангор туманидаги «Ангор текстил» МЧЖ га бўлди.

Мазкур корхонада буюртма асосида кийим-кечак маҳсулотлари тайёрланиб, ички бозорга етказиб бериляпти. Айни пайтда унда 150 нафар киши меҳнат қилмоқда. Ишчи гуруҳ вакиллари корхонанинг фаолияти, ишчиларга яратилган шароитлар билан танишишди. Корхонада партия мақсад-вазифалари бўйича олиб борилган тарғибот ишлари натижасида унинг қошида янги Бошланғич партия ташкилоти ташкил этилиб, шу ернинг ўзида 22 нафар ишчи-ходимга O‘zLiDeP аъзолик гувоҳномалар топширилди.

— Корхонамизда O‘zLiDeP аъзолари сони 53 тага етди, — дейди «Ангор текстил» МЧЖ раҳбари Тоҳир Ғофуров. — Энди улар ҳам партия сафида жамиятнинг фаол аъзосига айланишга ҳаракат қилишади. Қолаверса, уларга «Ҳар бир оила - тадбиркор» давлат дастури асосида имтиёзли кредитлар берилишига ёрдам берамиз.

Шундан сўнг, вакиллар Музработ туманидаги «Орият» маҳалласида яшовчи ҳунарманд Тожинор Бердиеванинг тикув цехи фаолияти билан яқиндан танишиб, мавжуд муаммоларни ўрганди. 

— Тикув цехида маҳалламиздаги 5 нафар хотин-қиз ишлайди, — дейди Тожинор Бердиева. — Партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳ вакилларига яна банкдан кредит олиб, фаолиятимни кенгайтириш учун кўмак сўрадим. Бу бўйича депутат Абдусаид Муҳаммадиев АТБ «Халқ банки»нинг Музработ филиалига депутатлик сўрови юборди. Банкдан 13 миллион сўм атрофида имтиёзли кредит ажратилиши мумкинлиги ҳақида жавоб олдик.

Вакиллар «Музработ дарвоза» маҳалласидаги хонадонларда ҳам бўлишиб, томорқа ер майдонларини кўздан кечиришиб, аҳолининг муаммоларини тинглашди. Уларга давлат дастурлари асосида берилаётган имтиёзлардан фойдаланиб, қўшимча даромадга эга бўлишлари мумкинлиги тушушунтирилди.

  • Кўрилди
    1233
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+