O‘zLiDeP депутати кўмагида тошқўрғонлик 6 нафар аёл ўз бизнесини бошлади

16.07.2019, 17:55

O‘zLiDeP депутати кўмагида тошқўрғонлик 6 нафар аёл ўз бизнесини бошлади

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси мамлакатимизда тадбиркорлиги, ташаббускорлиги, ўз ишини ташкил қилиш, ғоя ва лойиҳаларини амалга ошириш эвазига шахсий, оилавий фаровонликка ҳамда умуман жамият фаровонлигига интилувчи барча фуқароларни бирлаштиришни ўз олдига асосий мақсад қилиб қўйган.

Айни шу мақсадда, O‘zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши Бизнес тузилмалари ва фермерлар билан ишлаш бўлими ташаббуси билан Поп тумани Тошқўрғон МФЙда тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган фуқаролар иштирокида “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва унинг мамлакат иқтисодиётидаги аҳамияти” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда мамлакатимизда кичик бизнесни ривожлантиришга берилаётган эътибор, ҳудудларда айниқса, қишлоқ жойларида аҳоли ўртасида тадбиркорлик фаолиятини кенг тарғиб этиш, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этган ҳолда, турмуш фаровонлигини яхшиланишига кўмаклашиш борасида O‘zLiDeP томонидан амалга оширилаётган ишлар хақида батафсил маълумотлар берилди.

Шу билан бирга тадбир иштирокчиларига якка тартибдаги тадбиркорлик ва оилавий тадбиркорлик фаолияти ҳамда “Ҳар бир оила-тадбиркор” ва “Ёшлар келажагимиз” давлат дастурлари тўғрисида маълумотлар ва тушунтиришлар берилди.

- Тадбиркорлик фаолияти ва унинг хуқуқий асослари бўйича етарли кўникмаларга эга бўлмаганлигим ҳамда бизнес юритиш учун маблағим йўқлиги сабабли, тадбиркорлик фаолиятимни бошлашга журъат қилолмай юрган эдим, – дейди Тошқўрғон МФЙда истиқомат қилувчи хонадон сохибаси Элнора Сулаймонова. - O‘zLiDeP масъул ходимлари томонидан берилган тушунтиришлар ва ҳуқуқий маслахатлар ҳамда депутат Зафаржон Арслонов кўмагида “Микрокредитбанк” туман бўлимидан имтиёзли кредит эвазига тикув машинали бўлдим. Албатта, ўз бизнесимни йўлга қўйиш орқали нафақат оиламни, балки маҳалламиз аҳолиси турмуш фаровонлигини яхшилашга муносиб хиссамни қўшаман.

Ҳалқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати З.Арслонов Тошқўрғон МФЙда яшовчи иш билан банд бўлмаган 6 нафар аёлларга кредит ҳисобида тикув машиналари олишга амалий ёрдам кўрсатди. Натижада янги иш ўринлари яратиш билан бирга, маҳалла аҳолиси турмуш фарвонолиги, энг асосийси партия электорати вакиллари сони янада ошишига эришилмоқда.

Иброҳим САТТАРОВ

O‘zLiDeP Наманган вилоят

Кенгаши Бизнес тузилмалари

ва фермерлар билан

ишлаш бўлим мудири

  • Кўрилди
    322
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+