Тадбиркор аёлларга партиянинг ташаккурномалари топширилди
18.12.2017, 18:36
O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан “Тадбиркор аёл – сени ҳимоя қиламиз” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда вилоятнинг илғор, ташаббускор ва ишбилармон хотин-қизлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Давра суҳбати аввалида Президентимиз Ш. Мирзиёев томонидан Конститутсиямизнинг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Конституция – эркин ва фаровон ҳаётимиз, мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдевори” мавзусидаги маърузаси намойиш этилди.
– Тадбир мен каби тадбиркор хотин-қизлар учун катта имкониятлар эшигини очди, – дейди Андижон шаҳридаги “Саркор-ҳамкор” номли оилавий корхона раҳбари Г. Мирзаева. – Партия бизга фаолиятимиз давомида ҳамиша ёрдам беради. Жумладан, бу давра суҳбатида олган назарий билимларимиз натижасида тадбиркорлик фаолиятимизни янада кенгайтирамиз.
Тадбир давомида аёллар қанотининг энг фаол аъзолари O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгашининг “Ташаккурнома”си билан тақдирланди. Шунингдек, бир гуруҳ ёшлар партия аъзолигига қабул қилинди.
O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати
O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
-
Ангреннинг энг фаол ишбилармони аниқланди
07.05.2024, 16:52
-
Чилонзор туманидаги маҳаллалардан ишбилармон хотин-қизлар сараланди
01.05.2024, 15:04
-
Ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
01.05.2024, 14:42
-
Пойтахтлик ишбилармон хотин-қизлар маҳаллалар кесимида сараланяпти
25.04.2024, 12:00
-
Ишбилармон аёллар сараланмоқда
21.04.2024, 13:38
Фикрингизни қолдиринг