O‘zLiDeP халқ билан ишлашга алоҳида эътибор қаратмоқда

16.08.2019, 17:46

O‘zLiDeP халқ билан ишлашга алоҳида эътибор қаратмоқда

Хабарингиз бор, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан “Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикаси” мавзусида тренерлар ўқишининг республика босқичи бўлиб ўтмоқда.

Уч йўналишда олиб борилаётган семинарнинг учинчи йўналишида партия фаолияти давомида халқ билан ишлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Бугун Президентимиз барча ташкилотлар олдига халқ билан бирга бўлишлиги, одамлар билан дилдан суҳбатлашиб, улар муаммоларини жойида ҳал этишлиги борасида кўп бор таъкидлаб ўтмоқда.

Шу нуқатаи назардан келиб чиқиб, бугун партиямиз ўз мавқеини сақлаб қолмоқчи экан халқ ичига кириб бориши, халқнинг дардини эшитиши муҳим устувор вазифалардан бири деб ҳисоблайди. Ҳозир одамларимиз кечаги одам эмас, яъни дунёқараши бутунлай ўзгарганлигида кўриш мумкин. Сайловчилар орасига олдинги йиллардаги каби тайёр маърузалар, тайёр тезислар билан кириб бориш мутлақо ўз натижасини бермайди, ўз самарасини кўрсатмайди. Шундай шароитда биз қанақа ишлашимиз, халқ ичига қандай кириб боришимиз керак каби масалалар борасида бизларга аниқ йўналишлар бериб ўтилди.

Энг асосий ютуғимиз шундаки, сайловолди дастуримиз халқчил, оддий, содда тилда ёзилаётганлиги бизнинг сайловчиларимиз олдига кириб боришимизда жуда катта устунлик беради. Аҳоли қатлами ичида қайси сиёсий технологиялардан фойдаланиш муҳимлиги, шу орқали ўзимиз қилаётган ишларимиз тўғрисида қанақа маълумотларни олишимиз борасида ҳам тушунчаларга эга бўляпмиз. 

Ўйлайманки, бугунги ўқувдан олган билимларимиз, маълумотларимиз жорий йилги сайловларда катта ёрдамини беради. Энг асосийси халқни ичига қўрқмасдан, тўғридан-тўғри кириб боришга, халқнинг ҳам партиямизга бўлган муносабати бутунлай ўзгаришига туртки бўлади.

Жуманазар ҚУРБОНОВ,

O’zLiDeP Хоразм вилояти Кенгаши раисининг

биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари

Теглар
СТМ
  • Кўрилди
    354
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+