Тадбиркорларга янда кенг имкониятлар берилмоқда

20.12.2017, 12:28

Тадбиркорларга янда кенг имкониятлар берилмоқда

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал – демократик партияси Паркент туман Кенгаши томонидан “Хисарак” МФЙда “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаровон ҳаётимизнинг муҳим таянчидир” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди. Унда Паркент туман Кенгаши аъзолари, туман Кенгаши депутатлик гуруҳи вакиллари, БПТ раислари ва тадбиркорлар иштирок этишди.

Ҳаммамизга маълумки, Президентимиз томонидан кичик бизнес вакилларига кенг имкониятлар яратилмоқда. Бу борада Паркент туманида ҳам аҳоли бандлигини таъминлаш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантириш ҳудудий Дастури қабул килинган бўлиб, иш режа ва дастурда кўрсатилган топшириқлар мутасадди ташкилотларга етказилиб, уларнинг ижроси Кенгаш томонидан назоратга олинган.

Аҳолини иш билан таъминлаш, тадбиркорлик ва рақобатни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишдан асосий мақсад кичик бизнесни ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни янада жадаллаштириш, ялпи ички маҳсулотни ўсишига кичик бизнес улушини янада кўпайтиришдан иборат. Жорий йил давомида кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 1748 та иш ўринлари ташкил этилди. Булар кичик ва микрофирмаларни ташкил қилиш ҳисобига 528 та, якка тартибдаги тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 960 та, уй меҳнатини ташкил қилиш ҳисобига 460 та ишчи ўринлари яратилди. Бундан ташқари фаолият кўрсатмаётган корхона ва ташкилотларнинг фаолиятини тиклаш хисобига 2 та, фаолиятини вақтинча тўхтатган якка тартибдаги тадбиркорларни фаолиятини тиклаш ҳисобига 27 та янги иш ўринлари яратилганлиги муҳим аҳамият эга.

– Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда кўпрок ҳуқуқий маслаҳатлар ва амалий семинарлар ўтказиб бориш ҳам ўз самарасини беради, – дейди O‘zLiDeP Паркент туман Кенгаши аппарат раҳбари Х.Инобатов. – Туманда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида янги ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этиш, янги иш ўринлари ташкил этилишига эришиш лозим.

Мазкур давра суҳбати давомида мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш, ишлаб чиқаришни янада такомиллаштириш ва ривожлантиришда кичик бизнесни ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш, бугунги тадбиркорларни  фаолият таҳлили ва ҳукуматимиз томонидан берилаётган кенг имтиёз ва имкониятларнинг ўзига хослиги кўрсатиб ўтилди ва бу борада ҳудудлардаги ютуқ ва камчиликлар бўйича тегишли хулосалар чиқарилди.

 O‘zLiDeP Тошкент вилояти Кенгаши

Матбуот хизмати

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1624
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+