Нукусда O‘zLiDePнинг сайловолди тарғибот тадбири ўтказилди

04.10.2019, 16:21

Нукусда O‘zLiDePнинг сайловолди тарғибот тадбири ўтказилди

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Нукус шаҳрида “Биргаликда биз кучмиз” шиори остида тарғибот тадбири ташкил этилди. 

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси, O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси С.Турманов сўзга чиқиб, жорий йилги сайловлар бутунлай янгича муҳитда, янгича ҳуқуқий шароитда ўтишини, ушбу сиёсий жараёнга O‘zLiDeP ҳам жиддий тайёргарлик кўраётганлигини таъкидлаб ўтди.

Бу каби тарғибот тадбирлари аҳолининг айниқса, ёшларнинг онгига янада чуқурроқ кириб боришга, халқ билан бирга бўлишга ундайди.  Партиянинг сайловолди дастурларини оммабоп тадбирлар орқали тарғиб қилиб бориляпти, халқнинг ҳам фикрлари инобатга олиняпти, - дейди С. Турманов.       

Тарғибот акцияси давомида партиямизнинг фаол тадбиркорлари, ҳар бир соҳада фаолият юритаётган фаолларимиз сўзга чиқиб, бўлажак сайловларда барчани фаол бўлишга чақирди.

Қолаверса тадбир давомида ёшларимизнинг сиёсий жараёндаги фаоллиги, уларнинг ҳуқуқий ва сиёсий саводхонлигини янада ошириш мақсадида интерактив ўйинлар, кўргазмали чиқишлар ва санъаткорларнинг куй-қўшиқлари билан давом этди.

Бундай сайловолди тарғибот тадбирлари Республикамизнинг барча туман ва шаҳарларида ўтказилиши давом этмоқда.  

O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши

 матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    1120
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+