O'zLiDePнинг навбатдаги оммабоп тарғибот тадбири Нукусда ташкил этилди

19.10.2019, 14:18

O'zLiDePнинг навбатдаги оммабоп тарғибот тадбири Нукусда ташкил этилди

O'zLiDePнинг “Янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз” шиори остидаги навбатдаги оммабоп тарғибот тадбири Нукус шаҳрида ташкил этилди.

Тадбирдан кўзланган мақсад эса турли акция ва тарғибот тадбирлари орқали партиянинг ғоявий мақсад ва вазифаларини аҳолининг кенг қатламига айниқса ёшлар онгига сингдириш, аҳолининг бўш вақтини мазмунли ўтказишдан иборат.

Тадбирда O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси масъул ходими Акром Алимов ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси, партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси С.Турмановлар кириш сўзи билан очиб, сайлов компанияси сиёсий партиялар учун энг масъулиятли жараён ва муҳим синов эканлигини таъкидлади. Жорий йилги сайловларнинг янги қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси асосида ўтказилаётганлиги сайловларнинг демократик тамойиллар асосида очиқлик, ошкоралик ва шаффоф тарзда ўтиши билан бирга, сиёсий партиялар олдига ҳам долзарб вазифаларни қўяётгани билан янада аҳамиятлидир.

- Сайловчилар ишончини қозониш амалий ишларимизга ҳам боғлиқ. Тадбиркор бу ҳақиқий фидоий инсон. Авваломбор тадбиркор халқни бой қилади, фаровон турмуш яратиб беради. Бугунги кунда биз хусусий тиббиёт соҳасида фаолият бошлаганмиз, - дейди Нукус шаҳридаги "Гули-Мед" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Г.Хожамуратова. - Айнан хотин-қизларнинг жамиятдаги роли ва мавқеини янада ошириш, уларни тадбиркорликка кенгроқ жалб этиш, шу орқали янги иш ўринларини яратиш, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш O'zLiDePнинг ҳам асосий вазифаларидан бири бўлиб қолади.

Мен партия фаоли сифатида шуни айтмоқчиманки, халқнинг ичига кириб боришда улар билан юзма-юз мулоқотлар ўтказишда партия ўз ташаббусини кўрсатиб келмоқда. Чунки ўз хусусий клиникамни очишда ҳам кам фоизли 300 млн сўм миқдорда банкдан кредит олишимда O'zLiDeP ташаббус кўрсатди.

- Бундай аҳоли гавжум жойларда сайловолди тарғибот тадбирларининг ташкил килиниши халқнинг ичига чуқурроқ кириб боришга, партиянинг ғоявий мақсад ва вазифаларини тушунтиришда жамиятнинг фикрини уйғотишда туртки бўлади. Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардан эшитиб партиянинг тарғибот тадбирига ташриф буюрдим, - деди фуқаро Г.Досназарова. -    Тарғибот тадбири жуда яхши ташкил қилинган. Бундай сайловолди тарғибот тадбирлари халқнинг айниқса ёшларнинг эртанги кунга бўлган ишончини янада оширишга, жамоатчиликнинг фикрини уйғотишда, ёшларнинг онгига сингдиришда муҳим аҳамиятга эга.

Тарғибот акцияси давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, тадбиркор ва фермерлар, давлат мукофоти соҳиби фаоллари O'zLiDeP ташаббускор партия эканлигини эътироф этдилар. Тадбир давомида таниқли хонандалар томонидан куйланган истиқлолни, тинчлик ва барқарорликни мадҳ этувчи куй-қушиқлар ўзгача кайфият улашди. 

Бундай тарғибот тадбирлари республикамизнинг барча туман ва шаҳарларда ўтказилиши белгиланган.

O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

 Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    984
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Бекназарова Муқаддас Норим қизи- O'zLiDeP Амударё туман кенгаши аппарат раҳбари2019-10-28 10:09:29

2017 йил 27 декабрдан O'zLiDeP вакиллари билан тенг қаторда фаолият олиб бормоқдаман. O'zLiDeP сафидаги инсонлар орасида ўзимга бўлган ишонч янаям ортди. Ҳамкасбларимнинг бир-бирига бўлган ҳурмат, ишонч, меҳр-оқибат ҳар қандай инсонни руҳлантиради, олға одимлашга ундайди. Ишонаманки. бу йилги сайловлардаям O'zLiDePнинг сафи янаям кўпаяди. Ўтказилган бу ТАДБИРДА ТАДБИР ИШТИРОКЧИЛАРИНИНГ ЮЗИДАГИ ҚУВОНЧ, ЖЎШҚИНЛИКНИ КЎРИБ, албатта партиямизга бўлган ИШОНЧни кўраолдик дея оламан. Албатта, Биргаликда Биз КУЧМИЗ!


Рахманова Гульнара Арзеновна 2019-10-21 09:09:17

Сайлов олди таргивот ишлари фаоллашмокда. Биз уйлаймиз бу каби тадбирлар хар бир инсоннинг партиямизга деган ишончи ва хурмати уйготишда таъсири катта. Партиямиз рахбарларига тадбир ташкилотчиларига каттакон рахмат. Сайловларда партиямиздан тавсия килинаетган фаолларимиз голиб болишади дея умид киламиз ва барча номзодларимизга омадлар тилаймиз!!! БИРГАЛИКДА БИЗ КУЧМИЗ!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+