«Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлиши тадбиркорларга қандай фойда беради?» – Саволга O’zLiDeP фаоли жавоб берди

20.11.2019, 15:32

«Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлиши тадбиркорларга қандай фойда беради?» – Саволга O’zLiDeP фаоли жавоб берди

“Ўзбекистон24” телеканалида партия вакиллари ҳамда номзодларининг сайловолди чиқишларига бағишланган кўрсатув эфирга узатилгани ҳақида хабар берган эдик. Унда депутатликка номзодлар ҳамда партия фаоллари аҳолининг савол ва мурожаатларига жавоб берди.

Хусусан, тадбикор томонидан Ўзбекистоннинг Евроосия иқтисодий иттифоқига аъзо бўлиши тадбиркорлар учун қандай фойда бериши билан боғлиқ саволга партия фаоли Нодир Жумаев жавоб берди.

Биринчиси, бу 220 миллионга яқин истеъмолчи бор бозорга чиқишга иконият бўлади. Иккинчиси, Ўзбекистонга ЕОИИнинг ривожланиш банки орқали  қарийб 10 млрд долларга яқин активга эга бўлган банкнинг ресурсларини жалб қилиш имконияти очилади. Учинчиси, импортнинг нархлари тушиши. Бу аҳоли фаровонлигига хизмат қилади. Тўртинчиси, экспорт салоҳиятининг ошишига яхши имконият яратилади.

Албатта тадбиркор сифатида баъзи бир таъсир қилиш мумкин бўлган нарсалар бор. Импортга нисбатан бизларнинг ишлаб чиқарувчилар рақобатбардош бўлмаса ва халқимизга бир неча баробар қимматга сотаёган бўлса у ишлаб чиқарувчилар банкрот бўлиши эҳтимоли бор. Иккинчиси монопол корхоналар қийналиб қолиши мумкин”, – дейди иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Нодир Жумаев.

Шунингдек, Жумаев Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлиши Жаҳон савдо ташкилотига ҳам аъзо бўлишга хизмат қилишини таъкидлади.

“ЕОИИ миллий манфаатимизга, иқтисодий ривожланишимизга хизмат қилар экан, албатта бу иттифоққа қўшилишни биз кўриб чиқишимиз керак. Шу сабабдан ҳам O’zLiDePга овоз беринг ва биз албатта сизнинг фаровонлигингиз учун курашамиз”, –  деди Нодир Жумаев.

Теглар
Сайлов 2019
  • Кўрилди
    1598
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+