Тўлиқ бандлик ва барча учун муносиб иш ўрни

04.12.2019, 14:50

Тўлиқ бандлик ва барча учун муносиб иш ўрни

Биз мамлакатимизда ишсизлик, айниқса, ёшлар ўртасидаги ишсизлик муаммоси бўлмаслиги керак, деб ҳисоблаймиз. Фуқаролар бандлигини тўлиқ таъминлаш ва меҳнатга муносиб ҳақ тўлаш, янги иш ўринларини яратиш, меҳнат бозори инфратузилмасининг мувозанатланганлиги ва ривожланишига эришиш, ишсизлик даражасини қисқартириш мамлакат ижтимоий-иғтисодий ривожланишининг муҳим шарти ҳисобланади. Биз “Тадбиркорлик — аҳоли бандлигининг гарови!” ғояси ҳаётимизга тўлиқ жорий этилишига интиламиз ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси амалиётини қўллаб-қувватлаймиз.

Партиямиз мазкур йўналишда иш ўринлари захирасини яратиш, аҳоли, жумладан, хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда аҳолининг ижтимоий ёрдамга муҳтож бошқа тоифалари, энг аввало, ёшларни ишга жойлаштиришда янги усуллардан фойдаланиш, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, реал иш ҳақи барқарор ўсишига кўмаклашувчи солиқ сиёсатини амалга ошириш чора-тадбирларини таклиф этмоқда. 

Кичик бизнес ва фермерликни иш ўринларини яратувчи генератор сифатида изчил қўллаб-қувватлаймиз. Оилавий тадбиркорлик, касаначилик, томорқа хўжалиги ва хусусий тадбиркорликни аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда фуқаролар оилавий бюджети даромадларини ўстиришнинг энг самарали шаклларидан бири сифатида кўрамиз. Шу маънода, ишга лаёқатли аҳоли учун уларнинг меҳнатга доир ва тадбиркорлик фаоллигини юзага чиқариш, ишчи кучининг сифатини яхшилаш, бозор талабларини ҳисобга олиб, ишга жойлашишга муҳтож бўлган шахсларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, оилавий тадбиркорлик, касаначилик, томорқа хўжалиги ва хусусий бизнес билан машғул фуқароларнинг замонавий машина, ускуна, хом ашё ва материаллар харид қилиши учун молиявий ресурсдан фойдаланиш имкониятларини янада яхшилаш, уларга маркетингни ўргатиш, касаначилик маҳсулотлари (ишлар ва хизматлар) ишлаб чиқарилишини ташкил этиш мақсадида буюртмачиларни излаш ҳамда бозорда талаб юқори бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариши учун тадбиркорликнинг бошқа субъектлари билан кооперацияга киришишига йўналтирилган чора-тадбирларни изчиллик билан давом эттирамиз.

Маълумки, кейинги йилларда юртимизда ташқи меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш, вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга жўнаб кетаётган фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларга зарур ҳуқуқий, ижтимоий, ахборот-маслаҳат ёрдами кўрсатиш ва моддий қўллаб-қувватлаш борасида кўламли саъй-ҳаракатлар олиб борилаётганига қарамай, янги иш ўринлари ташкил этишда давлат буюртмаларини ишлаб чиқиш, айниқса, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатлами учун иш жойлари квотасини белгилаш, аниқ мақсадга йўналтирилган комплекс тадбирларни амалга оширишда қатор муаммолар мавжуд.

Уларни бартараф этиш мақсадида Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг амалий таклифлари асосида давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 20 августдаги “Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Мазкур ҳужжатда фуқароларни хорижда уюшган ҳолда ишга жойлаштириш, улар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмини кучайтириш, меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар, шунингдек, уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган аниқ вазифалар кўзда тутилган.

Шунга мувофиқ, меҳнат мигрантларига бир йил муддатга сўраладиган ҳужжатлар минимал пакети (паспорт, ариза, меҳнат органи илтимосномаси) гаров таъминотисиз, уни тезлаштириб, бир банк иш куни давомида беришни расмийлаштириш маъқулланди. Шунингдек, хорижда ишга жойлашиш билан боғлиқ бўлган харажатни тўлаш учун 2 миллион сўм миқдорида микроқарз бериш тизими жорий этилмоқда. Бундан ташқари, ҳужжатга кўра, эндиликда вақтинча меҳнат фаолияти билан шуғулланиш учун хорижга жўнаш истагини билдирган шахсларга онлайн режимида ишга жойлашиш тартиби, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, қонунчиликда назарда тутилган молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида ахборот бериб борилади, уй-жой шароитини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига 2020 йилда кўп квартирали уйлардан 3462 та хонадон ажратиладиган бўлди.

Биз сайловолди дастуримизда аҳолининг тўла бандлигини таъминлаш ва меҳнатга муносиб ҳақ тўлаш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда ишсизлик даражасини қисқартириш каби ўта муҳим вазифаларни белгилаб олганмиз. 

Партия келгуси фаолияти давомида Ўзбекистоннинг халқаро ишчи кучи бозорига босқичма-босқич кириб бориши, меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш, ўз уйи, оиласини ташлаб узоқ юртларда даромад топиш мақсадида ишлаётган юртдошларимиз ҳақ-ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари кафолатларини кучайтириш, жамиятда уларга нисбатан билдирилаётган ҳар қандай салбий муносабат ва фикрларга қарши туриш ҳамда давлатлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга доир “Меҳнат миграцияси тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ташаббусини кўрсатмоқда.

Мавлудахон ХЎЖАЕВА,

O‘zLiDePдан Олий Мажлис

Қонунчилик палатаси

депутатлигига номзод

  • Кўрилди
    1523
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Иброхимжон2019-12-08 23:34:46

Бугун мамалакатимизда халқ фаровонлиги йўлида олиб борилаётган улкан ўзгаришларга. Қиёмат кунигача фаровон яшаш учун ишлаб чиқилган лойиҳа. Хар бир фуқаро лойихага озгина ҳиссасини қўшиши пировордида мутлақо янги лойиҳани ҳаётга татбиқ этишимиз мумкун. Ушбу лойиҳа муалифи бу лойиҳани давомийлиги то қиёмат кунигача исрофгарчиликни олдини олиб ҳалқларни тўкин яшашини бир ёқадан бош чиқарганлари учун ҳалқ ижодиётига туртки берилгани учун давом этади деб хисоблайди. Хар бир хонадон хар кун озгина бўлса хам даромад қилиши кунлик истемолни етиштиришда ҳалқ ижодиёти қўллаб-қувватлаши ҳалқни кунлик истемолидаги Гўшт ва Донни етказилишида мухим ахамият кашф этилади..... Чақириқни моҳияти шуки, ҳеч қандай дон қўшмасдан омуҳта ем ишлаб чиқариб, бугунги омухта ем нархини 50% арзонлаштиш. Бунинг натижасида истеъмол учун етиштирилаётган гўштнинг нархини ҳам 40-50% гача арзонлаштиш ҳамда экологик муҳитни яхшилаш, шу билан биргаликда аҳоли истеъмоли учун озуқа-емга қўшилаётган донни 100% иқтисод қилиш мумкинлиги. Сўралган сўровномага асосан Тошкент шаҳрининг “Махсустранс”дан олинган маълумотномага кўра, биргина Тошкент шаҳри аҳолисини бир кунлик чиқиндиси 1800-2000 тоннани ташкил этади. Бунинг 56 фоизи, яъни 1000 тоннаси эса озиқ – овқат чиқиндилари эканлиги аниқланди.1000 тонна озиқ овқат чиқиндисидан олинадигон омухта емни хисоби 500-650 тонна ташкил этади . Озиқ-овқат чиқиндисини аҳолидан кунлик саралаб сотиб олиб, уларни қайта ишлаш натижасида 80 дан зиёд компонентларни олиш ва бундан омуҳта ем тайёрлаш. Тайёрланган омуҳта емнинг 5-6 кг дан 1 кг гӯшт етиштириш имкони борлиги аниқланди. Тошкент ахолиси бу лойиҳада хар тонг 80-100 тонна гўштни ташлаб юбораётгани тўллиқ исботланди.. Лойиҳа эгаси томонидан ишлаб чиқариладигон омухта ем таннархидан келиб чиқган ҳолда мамлакатимизда агар хар бир фуқаро озгина ҳиссасини қўшиши пировордида мутлақо янги лойиҳани барча ҳудудларида емнинг сотилаётган нархи 1.500 сўмдан ошмаслигини ва барча ҳудудларда озиқ-овқат чиқиндиларини қайта ишлаш заводларини КЛАСТЕР УСЛУБИДА қуриш ҳисобига тўла таминлаш мумкунлиги исботланди.. Республикамизни 200 ортиқ жойларда юртимиз бўйлаб амалга ошириш лозим бўлган бу лойиҳа биргина мисолда; Тошкент шаҳрида лойиҳани амалга ошириш эвазига 4000 мингта янги ишчи ўринларини яратиш имкониятига эга эканлигимиз аниқ ҳисобланиб чиқилган. Энди бир савол туғилади қишлоқ ахолисини бу лойиҳага қандай алоқаси бор лойиҳа эгаси нега хар бир хонадонга демоқда ? Ха шундай хар бир хонадонга кириб бориш кўзда тутилгани қишлоқдаги яқинларимизни бу лойихада ўринлари беқиёс улардан мавсумий ва дойимий ўт ўланларни сотиб олиш билан лойиҳа омухта емни тўла барча қорамолчиликми парандачиликми балиқчиликми омуҳта ем тўла овкатланиш рационида бўлишини ҳалқ тўла даромад қилган сарин амалга ошиб бораверади. Пироворд ҲАЛҚ мақсади орзусига етади,юртда стабил равишда нарҳлар ошишини тўхтайди, бозорларни таъминлаш арзончилик олиб кириб келаверади.Рақобат бўлмайди алдов бўлмайди,ишонч сўмни қадрини оширади эртанги кунга умид уйғотади! Bo'ston tumani Ҳурмат билан М.И.Саидохунов Таклифлар Хомийлар Саволлар учун +998944377118.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+