А.Шодмонов Самарқанд шаҳридаги сайловчилар билан учрашди

09.12.2019, 16:52

А.Шодмонов Самарқанд шаҳридаги  сайловчилар билан учрашди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод А.Шодмонов Самарқанд шаҳридаги “Ғиёсиддин Жамшид” МФЙда сайловчилар билан учрашди.

Учрашувда А.Шодмонов партиянинг янги сайловолди дастурида белгиланган асосий вазифалар ва ўзининг сайловолди дастури ҳақида йиғилганларга қисқача маълумот берди.

Тадбирда сўз олган маҳалла фаоллари депутатликка номзоднинг сайловолди дастурида белгиланган вазифалар ҳақида фикр билдирар экан, Самарқанд шаҳар газ таъминоти ва электр-энергия таъминоти корхоналари фаолиятидан норози эканликларини айтишди.

“Маҳалламиз шаҳар марказида жойлашган бўлишига қарамай, қишнинг совуқ кунларида газ ҳам, электр-энергия ҳам ўчади. Кечаги совуқларда қандай кун кечирганимизни ўзимиз биламиз. Биз газни, электрни узлуксиз таъминласа деймиз. Асосий муаммомиз шу”, – деди маҳалла фаоли Орзуқул Эшонқулов.

А.Шодмонов кейинги йилларда мамлакатимизда барча соҳаларда бўлгани каби, энергетика соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилаётганини айтиб, бундай муаммоларни бартараф этиш юзасидан ҳукуматимиз қўшни мамлакатлар билан музокаралар олиб бориб, бу масалани ҳал қилишга эришганини эътироф этди.

Шунингдек, ушбу мурожаат бўйича амалдаги депутатлик ваколатидан фойдаланиб, тегишли ташкилотларга сўров юборишини маълум қилди.

 Бахтигул ҚАРШИЕВА,

O'zLiDeP Самарқанд вилоят

Кенгаши матбуот котиби

  • Кўрилди
    1130
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+