Видео: O‘zLiDeP раҳбари Актам Хаитов Мироқи қишлоғи аҳолиси муаммоларини ўрганди
10.02.2020, 18:46
Аввал хабар берганимиздек, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси раҳбари А.Хаитов халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишларини ўрганиш мақсадида Қашқадарё вилоятига борди.
Шаҳрисабз туманидаги Мироқи қишлоғи аҳолиси билан бўлиб ўтган учрашувда сайловчилар ўзларини қизиқтирган масалалар, зудлик билан ҳал этилиши лозим бўлган муаммолар юзасидан мурожаат қилишди.
Учрашувда қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш, йўллар ҳолати, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш, кредит олиш каби масалалар обдон муҳокама қилиниб, ушбу мурожаатларни ўз вақтида ҳал этиш мақсадида тегишли ташкилотлар вакилларига вазифалар юкланди ва бу бўйича депутатлик назорати ўрнатилди.
Учрашувдан сўнг партия раҳбари Мироқи қишлоғидаги Шаҳрисабз Мурувват ногирон аёллар учун интернат уйидаги беморлар ҳолидан ҳам хабар олиб, уларга яратилган шароитларни кўздан кечирди. Ташриф чоғида ушбу мурувват уйига партиянинг совғаларини тақдим қилди.
Шунингдек, партия етакчиси Шаҳрисабздаги Агроиқтисодиёт коллежида таҳсил олаётган ўқувчи ёшлар билан ҳам мулоқот қилди.
Мулоқот давомида аграр соҳада эришилаётган ютуқлар, шу билан бирга соҳадаги мавжуд муаммолар ҳам атрофлича муҳокама этилиб, коллежга қарашли бўлган бўш ерлардан унумли фойдаланиш, бунга ўқувчиларни жалб қилиш, йилига 2-3 марта ҳосил олса бўладиган замонавий иссиқхоналарни қуриш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Давлат дастуридан келиб чиқадиган партия ва фракция олдидаги вазифалар муҳокама қилинди
26.02.2024, 17:32
-
Депутат мактаб кутубхонасига 100 дан ортиқ бадиий асарлар ва адабиётлар туҳфа қилди
14.02.2024, 17:23
-
Муҳим ва устувор вазифалар белгилаб олинди
31.01.2024, 17:49
-
“Аёллар дафтари” билан манзилли ишлашнинг шаффоф механизми яратилади
30.01.2024, 12:28
-
Депутат жарқўрғонлик тадбиркорлар муаммосини ўрганди
30.01.2024, 10:11
Фикрингизни қолдиринг