Коронавирус: кўпи кетиб ози қолди

02.05.2020, 11:59

Коронавирус: кўпи кетиб ози қолди

Яратганга шукрлар бўлсинки, деярли ҳар куни, ҳар соатда пандемиядан бутунлай соғайганлар ҳақидаги хушхабарларни эшитаяпмиз. Албатта ич-ичимиздан барчамиз, бу давомий бўлишини, касалликдан бутунлай фориғ бўлишни истаяпмиз. Бирга бўлсак, яна оз фурсат уйда қолиб карантин қоидаларини бузмасак, албатта пандемияни таг томири билан йўқотишимизга ишончим комил.

Шуни айтиш керакки, касалликни жиловлаш осон бўлмаяпти. Жахоннинг энг тараққий этган мамлакатлари пандемияга қарши қандай йўл тутишни билмай турган бир пайтда юртимизда ўз вақтида ва тезкор кўрилган қатъий чоралар натижасида касаллик ортга чекинмоқда. Бунинг учун замонамизнинг чинакам қаҳрамонлари бўлган барча шифокорларимизга ва ҳукуматимизга қанча  миннатдорчилик билдирсак шунча кам.

Давлатимиз раҳбари томонидан 29 апрель куни бўлиб ўтган навбатдаги видеоселектор йиғилишида тиббиёт ходимларининг машаққатли ва масъулиятли меҳнатини муносиб қадрлаш, рағбатлантириш мақсадида яна бир муҳим қарорни имзолаганини маълум қилди. Унга кўра, санитария-эпидемиология хизматининг қарийб 11 мингга яқин барча тоифадаги тиббиёт ходимларининг иш ҳақи 2,5 бараварга оширилди.

Шифокор сифатида шуни ишонч билан айта оламанки, бу юксак эътибор ва рағбатни  жонкуяр шифокорларимиз зиммаларига юкланган масъулият деб қарайдилар.

Ўрни келганда оғир синов кунларида чинакам сабр-тоқат ва масъулият, меҳр-оқибат фазилатларини намоён этиб келаётган юртдошларимизга яна бир бор мурожаат қилишни халқ вакили сифатида бурчим деб биламан.

Қадрдон юртдошлар!

Карантин чекловларининг юмшатилиши, бутунлай коронавирусдан қутилдик, энди бемалол  аввалгидек юраверсак бўлади дегани эмас. Чегара билмас пандемия  ҳозирча хавф солиб турибди. Шундай экан, кўпи кетиб ози қолган касалликни бутунлай енгиш учун “Уйда қолиб”, шифокорлар маслаҳатларига қатъий амал қилишда давом этайлик.

Дилбар Усмонова,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

O'zLiDeP фракцияси аъзоси

 

  • Кўрилди
    884
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+