“Тадбиркорлар академияси”ни ташкил этиш таклифи билдирилди

10.01.2018, 18:21

“Тадбиркорлар академияси”ни ташкил этиш таклифи билдирилди

Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасини кенг ўрганиш ва ундан келиб чиқувчи Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи олдидаги устивор вазифаларга бағишлаб ўтказилган тадбирда ана шундай таклиф билдирилди.

—Мурожаатномада 2018 йилни “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан юртимизда соҳа ривожи учун янада янги имкониятлар яратиш, айниқса, инновацион ғоялар ва технологияларни олиб келадиган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш муҳим вазифа эканлиги таъкидланди, - дейди Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Ҳ.Абдулазизов. —Президентимизнинг мазкур маърузаларидан руҳланиб, хориж тажрибасини пухта ўрганган ҳолда мамлакатимизда “Тадбиркорлар академияси”ни ташкил этиш таклифини ҳукумат даражасига олиб чиқишни мақсад қилдик. Бу юртимизда тадбиркорларни бирлаштиришга ва энг асосийси иқтисод, бизнес ҳамда замонавий инновациялар йўналишидаги билим ва малакаларини янада бойитишга хизмат қилади.

Шунингдек, йиғилишда иштирок этган фаол тадбиркорлик субъектлари вакиллари ҳам ҳудудни ривожлантириш борасида ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди.

– Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган вазифалар ижросини таъминлаш баробарида шаҳарни янада ривожлантириш дастурига Янгиобод шаҳарчасини “Янгиобод туризм зонаси”, деб эълон қилиш таклифини киритсак мақсадга мувофиқ бўлар эди, - дейди “Angren lend” хусусий корхонаси раҳбари А.Бегматов. —Бу ўз навбатида шаҳарда туризмни ривожланишига, қўшимча иш ўринларини яратилишига ҳамда шаҳар бюджетини ошишига хизмат қилади.

Шунингдек, йиғилиш иштирокчилари Ангрендаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, замонавий инновацияларни олиб келишда тегишли кўрсатмалар бериш мақсадида “Тадбиркорлар ассоциацияси”ни ташкил этиш таклифини ҳам билидиришди. Таклиф бир овоздан қўллаб-қувватланиб, мазкур ассоциациянинг жамоатчилик асосида фаолият юрутувчи раиси лавозимига шаҳар Кенгаши депутати Р.Давлятовнинг номзоди маъқулланди.

Йиғилишда билдирилган таклифлар умумлаштирилиб, партия депутатлик гуруҳи ва шаҳар Кенгашининг 2018 йилда амалга оширадиган чора-тадбирлар режасига киритилди ва тасдиқланди.

Муқаддам Норбоева,

O‘zLiDeP Ангрен шаҳар Кенгаши рисининг

биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1695
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+