Томорқа - кони хазина

02.11.2017, 17:16

Томорқа - кони хазина

Уйчи туманида “O‘zLiDeP бошланғич ташкилотлари ўз томорқасида тадбиркорликни бошлаганларга кўмакдош” лойиҳаси доирасида намунали ишлар амалга оширилмоқда. Тумандаги мавжуд 75 та бошланғич партия ташкилотининг хар бирига бештадан  ана шундай оила бириктирилган. 

Қуйи бўғин фаоллари ҳамда туман кенгаши депутатлари оилалар вакиллари билан тадбиркорликни йўлга қўйиш, томорқалардан унумли фойдаланиш, тижорат банклари кредитларидан фойдаланиш ва шу йўл билан даромадларини кўпайтириш ҳақида суҳбатлар ўтказишмоқда. Жумладан, яқинда O‘zLiDeP  вилоят Кенгашининг БПТлар билан ишлаш бўлими раҳбари Эркинжон Аҳмедходжаев, туман кенгаши депутати О.Анорбоев, туман кенгаши аппарат рахбари Ш.Камаловлар “Водийгаз таъминоти” корхонаси бошланғич партия ташкилотига бирктирилган Ботиржон Толиббоев хонадонида бўлишди. У ўз томорқасида иссиқхона ташкил қилиб, 20 туп ҳосилдор лимон кўчатини экибди. Кўчатларни парваришлаш ишлари яхши йўлга қўйилган. Бу юмушлар билан оиладаги икки киши банд экан. Суҳбатдан маълум бўлдики, оила аъзолари  бошлаган бу ишларидан ўзлари ҳам мамнун.

Партия фаоллари Дилмурод Қирғизов хонадонидаги томорқасида ҳам бўлишиб, у ерда помидор, пиёз, саримсоқпиёз, сабзи каби маҳсулотлар етиштирилмоқда. Хонадон соҳибининг таъкидлашича, партия фаолларининг маслаҳати ва амалий кўмаги билан бошланган бу ишлар фарзандларида меҳнатсеварлик, ишбилармонлик кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилмоқда.  

Эркинжон Ахмедходжаев,

O‘zLiDeP Наманган вилоят кенгаши

БПТлар билан ишлаш гурух раҳбари

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1910
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Бимуратов Даулетбай - ЎзЛиДеП ҚР Кенгаши бўлим мудири2018-05-15 17:12:11

Президентимизнинг Марказий Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш бўйича олиб бораётган ишлари ўзининг самарали натижаларини бермоқда. Қўшни давлатлар билан алоқалар янада ривожланмоқда.


O`zLiDeP Қизилтепа туман бўлими ижрочи котиби С.Холматова 2018-05-05 16:21:15

Тожикистон Республикаси ўртасида ярдош дўстлик ҳамда яхши қўшниликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги Қўшма баёнот, Ўзбекистон – Тожикистон давлат чегарасининг очилиши мени жуда қувонтирди. Шунинг баробарида савдо, иқтисодиёт, инвестиция, молия, транспорт ва транзит, қишлоқ хўжалиги, сув-энергетика, солиқ, божхона, туризм, фан-таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, хавфсизлик ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳаларидаги ҳамкорлик ҳамда ҳудудлараро алоқаларни ривожлантиришга доир 27 ҳужжат имзоланганлиги икки давлат келажаги учун хизмат қилади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+