Имтиёз яна биттага кўпайди

10.06.2020, 12:18

Имтиёз яна биттага кўпайди

Кейинги йилларда мамлакатимизда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, бизнеснинг ушбу шакли билан шуғулланаётганларга кўплаб имтиёз ҳамда имкониятларни яратиб бериш мақсадида барча куч ва имкониятлар сафарбар этилаяпти. Солиқдан озод этиш бўладими, энергия ресурслари тўловидаги имтиёзларми, маҳсулотни сотишдаги эркинликми, хуллас, ҳамма шароит муҳайё қилинмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан ушбу имтиёзлар яна биттага кўпайди.

Унга кўра эндиликда ўзини ўзи банд қилганлар учун назарда тутилган фаолият турлари билан шуғулланган ва иштирокчилари сони камида 3 нафар бўлган оилавий корхоналар айланмадан солиқни белгиланган миқдордан 50 фоизга камайтирилган ставкада тўлаши мумкин. Айтиш керакки, бу – ҳар бир оиланинг бизнес билан шуғулланиши ва барқарор даромад манбаига эга бўлиши учун жуда катта имконият. Умуман олганда қарорда ўзини ўзи банд қилган шахсларга кўплаб қулай шарт-шароитлар яратиб берилмоқда.

  Сир эмас ҳар қандай қарор ижроси билан кучли, албатта. Шу маънода ушбу қарорда берилган имтиёз ва имкониятлар музмун-моҳиятини  авваламбор халқимизга тушунтириш, қарорда назарда тутилган вазифалар ижроси устида самарали депутатлик назоратини олиб бориш зиммамиздаги асосий вазифалардан бири бўлиши керак. Негаки, биз ушбу қарорда акс этган имтиёзларни қанчалик оддий, содда тилда ҳар бир оилага етказа олсак, халқ вакили сифатида унинг ижросини қатъий назорат қила олсак, оилавий тадбиркорлик билан шуғулланувчилар сафи ўз-ўзидан кенгайиб бораверади. Улар солиқ ёки бошқа шу каби масалаларда учрайдиган хавотирлардан чўчимасдан иш бошлайдилар.

 Дилбар Усмонова,

Олий Мажлис Қонунчилик

палатаси депутати,

O'zLiDeP фракцияси аъзоси

  • Кўрилди
    1204
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+