Қашқадарёда партиянинг олти ойлик фаолияти танқидий-таҳлилий сарҳисоб қилинди

24.08.2020, 14:55

Қашқадарёда партиянинг олти ойлик фаолияти танқидий-таҳлилий сарҳисоб қилинди

Унда партиянинг вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, аппарат раҳбарлари ҳамда  маҳаллий Кенгаш депутатлари иштирок этишди. 

-Партиямизнинг 2020 йилнинг ўтган олти ойидаги фаолиятини таҳлилий-танқидий сарҳисоб қилишга бағишланган бугунги йиғилишимиз яқинлашиб келаётган энг улуғ, энг азиз айём – Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллиги арафасида ўтаётганлиги билан алоҳида аҳамиятлидир, - деди йиғилишни очар экан, ЎзЛиДеП Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси Сирожиддин Одилов. - Бугунги синовли кунларда олдимизда турган вазифаларни виждонан, сидқидилдан бажариш учун биз бир тан бир жон бўлиб ишлашимиз, зиммамиздаги масъулият юкини теран ҳис этишимиз лозим.

Бинобарин, йиғилишда таъкидланганидек, бугун партия тузилмалари томонидан ўтган даврда қилинган ишларни сарҳисоб қилинар экан, барча вазифалар, ишлар кўлами аввало мамлакатимиз раҳбарининг 2020 йил 24 январда Олий Мажлисга мурожаатномаси доирасида берилган муҳим топшириқлар асосида ташкил этилмоқда.

Таҳлилларга кўра, 2020 йилнинг олти ойида вилоят бўйича бошланғич партия ташкилотлари сони 1053 тадан 1076 тага етиб, 16 та бошланғич партия ташкилотининг (корхона ва ташкилотларнинг ёпилганлиги сабабли Қарши шаҳрида 8 та, Қарши ва Яккабоғ туманида 2 тадан, Касби, Китоб, Чироқчи ва Деҳқонобод туманларида 1 тадан) қисқариши эвазига 1060 тага етди.

Ярим йил давомида БПТлар сони 23 тага кўпайди. Жумладан, Қарши шаҳрида 9 та, Қарши ва Яккабоғ  туманларида 3 тадан, Касби, Косон, Нишон, Китоб, Чироқчи, Деҳқонобод, Шаҳрисабз туманлари ва Шаҳрисабз шаҳрида 1 тадан янги бошланғич партия ташкилотлари очилган. Бугун партия билан аҳолини бирлаштириб турувчи асосий бўғин айнан бошланғич партия ташкилотлари экан, хохлаймизми, йўқми уларнинг ўсишидаги, фаолиятидаги ижобий ўзгаришлар маълум бир ҳудудий кенгашнинг аҳоли билан ишлаш даражасини кўрсатишини англаб олиш қийин эмас.

Айни пайтда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида 162 нафар депутат фаолият олиб бормоқда. 2020 йилнинг 6 ойи давомида Халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳи ва аъзолари томонидан 526 та депутатлик сўрови ижро органлари мансабдор шахсларига юборилган. Бундан 93 таси вилоят Кенгаши депутатлари томонидан, 433 таси туман (шаҳар) Кенгашлари депутатлари томонидан амалга оширилган.

Ўтган давр мобайнида Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари йиғилишларида 27 та масала кўриб чиқилган. Партия вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлик гуруҳлари томонидан доимий комиссиялар йиғилиши кун тартибига 27 та, вилоят, туман (шаҳар) сессиялари кун тартибига 25 та масала киритилган.  Киритилган масалалар бўйича 27 та доимий комиссиялар ҳамда 9 та Кенгаш сессиялари қарорлари чиқарилган.

Ҳисобот даврида депутатларга сайловчилар томонидан жами 920 та мурожаат келиб тушган, шундан 739 та ёки 80 фоиз мурожаат ижобий ҳал этилган бўлса, қолган мурожаатлар депутатлар томонидан назоратга олинган.

Партия кўмагида кредит олиб тадбиркорлик фаолиятини бошлаган ёшлар сони 10 нафарни ташкил этиб, уларга тижорат банклари, Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳузуридаги “Ёшлар-келажагимиз” жамғармалари томонидан ажратилган кредитлар миқдори 364 млн. сўмни ташкил этди.

Партия “Аёллар қаноти” томонидан 4 та йирик “Бунёдкор аёллар”, “Соғлом оила-мустаҳкам оила”, “Фаровон оила” ҳамда “Ишбилармон аёл” номли партиявий лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Партия “Аёллар қаноти”нинг “Бунёдкор аёллар” лойиҳаси бевосита хотин-қизларда тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини шакллантиришга қаратилган бўлиб, шу йилнинг ўтган вақти мобайнида лойиҳа доирасида 14 та  тадбир ўтказилиб, уларда 183 нафар хотин-қизлар қатнашди. Лойиҳа доирасида жорий йилда 8 нафар хотин-қизга етакчи тижорат банклари томонидан 199 млн.сўм миқдорида кредит ажратилишига кўмак берилди. Бунинг натижасида 29 та янги иш ўринлари яратилди.

“Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида жорий йилда 28  та  тадбирлар ўтказилган ҳамда уларда 1372   нафар хотин-қизлар қамраб олинди. Лойиҳа доирасида 15 та бепул тиббий кўриклар ташкил этилиб, уларда 567 нафар аҳоли малакали шифокорлар кўригидан ўтди.

Йиғилиш танқидий-таҳлилий руҳда ўтиб, унда партиянинг баъзи туман Кенгашлари раисилари, аппарат раҳбарлари йўл қўйган камчиликлар кўрсатиб ўтилди ва уларни бартараф этиш йўллари хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Кўриб чиқилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

O'zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

 матбуот хизмати

  • Кўрилди
    548
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+